Муяссар фиқҳ III дарс савол-жавоб

0 590

ДАРСЛИККА ОИД САВОЛЛАР

 Қуйидаги саволларга жавоб беринг:

  1. Қазои ҳожатдан олдин риоя қилинадиган одоблардан учтасини зикр қилинг.
  2. Халога киришдан олдин ва чиққандан кейин ўқиладиган дуо қайси?
  3. Истинжо қачон вожиб, қачон суннат бўлади?
  4. Нималар билан истинжо қилиш жоиз?
  5. Истинжо ва истибронинг таърифини келтиринг.

Қавс ичидаги жавоблардан тўғрисини танланг:

*Истинжо …………….. қилинса, макруҳ бўлади:

(ўнг қўл билан, чап қўл билан, тош билан)

*Пок ва қиймати йўқ барча нарса ила ……………………… шарти билан истинжо қилса бўлади:

(уч марта такрорлаш, нажосатни кетказиш, нажас бўлмаслиги)

Қуйидаги ибораларнинг тўғри ёки нотўғрилигини аниқланг, хато жумлаларни тўғриланг:

*Қазои ҳожат вақтида қиблага юзланиш ёки унга орқа қилиш макруҳ танзийҳидир (          )

*Қазои ҳожат одобларидан: Аллоҳни зикр қилмаслик, Аллоҳнинг ёки расулининг исми ёзилган нарса билан халога кирмаслик (        )

*Халодан чап оёқ билан чиқилади, сўнгра “Ғуфронака”, дейилади (          )

*Агар нажосат махражидан катта жойга ёйилган бўлса, тош ва шунга ўхшаш нарсалар билан истинжо қилиш кифоя қилмайди, сув билан истинжо қилиш лозим бўлади (            )

 

Баҳам кўринг

Leave A Reply