Мусулмонлар Рамазонда виртуал рўза тутишни таклиф қилдилар

0 229

Туркия мусулмонлари диндош биродарлариниРамазон ойида нафақат еб-ичишдан тийилиш, балки виртуал рўза тутишликижтимоийтармоқларда ўтказадиган вақтларини ҳам чеклашгачақиряптилар. Маълумки, аксар ёшлар вақтлариникунига камида уч соат, баъзи одамлар эсаҳаётларининг ярмини интернетда ўтказадилар.

Тақводорлар барча мусулмонларни муборак ойдавомида виртуал ҳаётдан чиқиб, атрофдаги тирикодамларга, уларнинг эҳтиёжларига ҳамдаташвишларига эътиборлироқ бўлишгаундамоқдалар. Шунингдек, ойнаи жаҳонга«ёпишиб» қолган (қарам) кимсаларни ҳамюқоридаги гуруҳ кишиларига қўшишиб, экранлардан узоқлашиб туришни маслаҳатберадилар.

Турк мусулмонлари Рамазон ойи пайтидаинтернетдан фақат росмана зарурат юзасиданфойдаланишга чақиришди. Унинг ўрнига вақтданунумли фойдаланган ҳолда, бу муқаддас ойдаибодатларни кўпайтириш, Қуръон тиловати биланмашғул бўлиш, борлиқ ҳақида мулоҳаза қилиб, атрофдагиларга чин ёрдам бериш пайида бўлишкераклигига ундашяпти.

«Ойнаи жаҳон экранларига қарагандан кўра, фақат ифтор ёки суҳур (саҳарлик) пайтида эмас, балки бошқа вақт ҳам яқинларимиз, яхши кўрганинсонларимиз юзларига боқайлик. Виртуалдунёлар кўриш ўрнига Аллоҳнинг буюклиги ҳақидафикр юритайлик. Одамлардан навбатдаги лайкниэмас, дуо олишга ҳаракат қилайлик», дейишдимазкур ҳаракат ташаббускорлари.

Манбаhttp://www.islamisemya.com/aktualno/aktualno/nashi-novosti/16241-musulmane-prizvali-derzhat-virtualnyj-post-v-ramadan

Баҳам кўринг

Leave A Reply