Лондонда мусулмонлар француз қўшинларининг Малига киритилишига қаршилик кўрсатмоқдалар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

60 000 га яқин мусулмонлар, шу жумладан, ҳижобдаги мусулмон аёллар Франция ҳарбий кучларини Малидаги исломий жангарилари билан курашишда қатнашишларига қаршилик билдириб, Буюк Британиядаги Франция элчихонаси олдида намойишга йиғилдилар, деб хабар беради Франц Пресс агентлиги. «Франция армияси, сен жавоб берасан! Мусулмонлар келаётир!», «Шариат – Мали учун ягона йўл» каби шиорлар кўтариб олган намойиш қатнашчилари Франция элчихонаси ёнида тўпланиб, Президент Олландга ва АҚШ ҳукуматига лаънатлар айтиб қичқиришди.

Бундан илгарироқ Франция Президенти Франсуа Олланд француз контингенти Малидаги ҳарбий операцияларда қатнашишларини таъкидлаган эди. Франц Пресс агентлигининг таъкидлашича, умуман олганда, ушбу намойиш тинч йўл билан ўтди ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг аралашишига ҳожат бўлмади.

Малидаги нотинчлик муносабати билан Франция ташаббус кўрсатиб, БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан шошилинч консультация чақирилган эди. 2012 йил декабрь ойида Хавфсизлик Кенгаши Мали Республикасига Африка Мамлакатлари Миссиясининг (АФИСМА) 3,3 минг ҳарбий хизматчиларини киритди.

Сепаратистлар томонидан «Азавад давлати» деб эълон қилинган мамлакатнинг шимолий ҳудудларида ажнабий ҳарбийлар то меъёрий ҳаёт ўрнатилгунча, камида 1 йилга қолишади.

 

(Интернет хабарлари асосида) Муслима Робиъа

Мавзуга оид мақолалар
Ислом фобияси сабабли Австралиянинг айрим мусулмон аёллари вақтинчалик ҳижоб ечишни ўйлашаётган бир пайтда, Квинслендлик шифокормусулмон аёл ҳижобга киришга давоми...

03:16 / 27.01.2017 4696
Ислом илм дини эканига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Исломни ўрганиш учун ҳам илмга уриниш лозим. Барча исломий илмлар шу мақсадга хизмат қилади. Жумладан, биз баҳс қилиб давоми...

02:25 / 10.11.2016 7120
Марҳумага жўнатилмаган мактуб Менинг жондан ҳам яқин синглим, азиз сингилжоним Бу дунёдан охират сафарига кетганингизга ҳам олти ойдан ошди. Кунларим худди давоми...

21:55 / 08.02.2017 10348
Рамазоннинг охирги ўн кунлигидамиз. Мен учун ҳозир бу ойни қандай ўтказаётганим ҳақида ўйлаб кўришнинг айни пайти. Дўстларимдан бири Рамазонда ўзингни руҳан давоми...

02:49 / 28.05.2019 2789