Мусулмон уламолар халқаро уюшмасининг таъзияси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусулмон уламолар халқаро уюшмаси шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жаноблари вафот этишлари муносабати билан бутун Ислом умматига чуқур ҳамдардлик билдириб, таъзия изҳор этади.

Шайх жаноблари Ўзбекистон Республикасининг собиқ муфтийси ва Мусулмон уламолар халқаро иттифоқининг васийлик кенгаши учинчи мажлисининг собиқ аъзоси бўлганлар. Зикр қилинишича, шайх Муҳаммад Содиқ Қуръони карим маъноларини ўзбек тилига таржима қилганлар. Бундан ташқари, у кишининг қаламига мансуб исломий илмлар соҳасида бир неча юзлаб китоблар ҳамда таржималар нашр этилган. Бу муҳтарам зотнинг дунё бўйлаб турли исломий анжуманларда қатнашганлари диққатга сазовордир.

Мусулмон уламолар халқаро уюшмаси шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жанобларининг оила аъзоларига, шогирдларига, издошларига, муридларига ва барча мухлисларига ҳамда Ўзбекистон халқи, раҳбарлари ва ҳукуматига чуқур ҳамдардлик ва таъзия изҳор этади. Аллоҳдан ушбу марҳумни Ўз раҳмати ва мағфиратига олишини ҳамда дини ва миллатига тақдим этган улкан ишларини Ўз даргоҳида қабул этишини сўраб, у муҳтарамнинг барча мухлисларига сабру тоқат сўраб қолади.

Мавзуга оид мақолалар
Сайтлардан бирида Бўш вақтингизни қандай ўтказасиз деган сўровнома ўтказилди. Уч ярим минг киши бу саволларга жавоб берган. Китоб ўқийман деганлар ҳар тугул давоми...

11:00 / 25.09.2019 2933
Сиз яратган боғлардир китобларингиз, Сиз кўтарган тоғлардир китобларингиз.  Ўқийди, излайди, топиб ўқийди, Беморлару соғлар китобларингиз. Гард кўрмасин илм давоми...

09:38 / 15.11.2016 2825
Оппоқ қорлар Беҳиштлардан даракмиди, Поёндозлар тўшаб, сизни олиб кетди. Аҳли Ислом, қулади бир тоғинг яна, Юрагида армонлари қолиб кетди. Бу кун гувоҳ давоми...

19:22 / 02.02.2017 8278
«Travellers Choice Awards2013» рейтингида Абу Дабида жойлашган шайх Зайд масжиди Тож Маҳал, қадимги Иордан шаҳри Петр ва Мачу Пикчу Перуда деб аталувчи қадимги инкларнинг давоми...

08:06 / 24.12.2016 3757