Мусулмон аёл болаларга тил ўргатиш бўйича дастур ишлаб чиқди

0 661

Саудия Арабистонида яшовчи муслима фарзандларига тил ўргатишда муаммоларга дуч кела бошлагач, бу борада ўз услубини яратди ва 2-6 ёшли болаларга 5 та тилни ўргатишга мўлжалланган, болаларни жалб қила оладиган қизиқарли дастур ишлаб чиқди.Arab Newsнинг хабар қилишича, Anamil Tech дастурий таъминот ишлаб чиқариш фирмаси асосчиси Файсал ал Сауд Pacca’s Carousel деб номланган янги ажойиб дастурни ишлаб чиқишга муваффақ бўлди. Мобил қурилмалар учун мўлжалланган тил ўқитиш дастури ўйин тарзидаги таркибий қисмлардан иборат. «Мен фарзандларим учун ҳам қизиқарли, ҳам ишончли бўлган, уларнинг ёшларига ҳам мос келадиган дастур иловасини изладим. Сўнг ўзимнинг болаларга мўлжалланган араб ва бошқа тиллардаги таълимий дастуримни ишлаб чиқиш учун ўз касбий малакаларимни ишга солишга қарор қилдим», дейди ал-Сауд.

Дастурда 5 та тил ― араб, инглиз, француз, испан ва хитой тилининг кантон шевасидаги кўп ишлатиладиган кундалик сўзларидан фойдаланилади, ота-оналар тилни ўзлари истаганча танлашлари мумкин. Шунингдек, болалар дастур ёрдамида ҳисоб-китобни ўрганишлари, элементар мантиқий топшириқларни бажаришлари мумкин.

Дастур Babyworld (Болалар дунёси) журналининг Mum’s Love Award мукофотига сазовор бўлди. Эндиликда фирма мазкур дастурни қиролликдаги ва қўшни мамлакатлардаги мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида тарқатмоқда.

Дастурни App Store, Google Play ва Кurio Store дўконларидан юклаб олиш мумкин.

Musulmanka.ru сайтидан олинди

Баҳам кўринг

Leave A Reply