«Muslimaat.uz» сайтида тақдирлаш маросими бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

IMG_3103 IMG_3110 IMG_3107 1 декабрь куни «muslimaat.uz» сайтида эълон қилинган «Аёл кишининг оиладаги ўрни», «Аллоҳнинг чақириғига тайёрмисиз?» танловлари ва муслималар форумида ўтказилган «Рамазон ибрати» танловининг ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Танлов ғолибларига совғаларни шайха Одинахон Муҳаммад Юсуф топширдилар ва танловдаги иштироклари ва фаолликлари учун ўз миннатдорчилигини изҳор қилдилар.

Тадбир якунида Муслималар форуми устоз Одинахон Муҳаммад Юсуфга Рамазон ойида форумда ўтказилган «Рамазоний суҳбатлар» учун ва форумда ўтказилган танловнинг ғолиби бўлган Доктор Сакийнага эса керакли маслаҳатлари учун миннатдорчилик сифатида ўзларининг совғаларини тақдим қилишди.

Маълумки, «muslimaat.uz» сайти қошидаги« muslimaat.uz»/forum`ида «Шифокор маслаҳати» хизмати йўлга қўйилган. Бу ерда малакали шифокор Доктор Сакийна форум иштирокчиларининг барча қизиқтирган саволларига жавоб бериб келадилар.

Ғолибларни яна бир бор муборакбод этамиз!

Эслатиб ўтамиз, мавлид ойи муносабати билан тез кунларда сайтимизда ва муслималар форумида танлов эълон қилиш ниятидамиз. Хабарларни кузатиб боринг ва биз билан бирга қолинг.

«muslimaat.uz»

Мавзуга оид мақолалар
Давоми... Иккала шеригим уйларидан чиқмай ўтирар эдилар. Мен уларнинг ичида кучли ва қувватлироғи эдим. Бориб мусулмонлар билан бирга намоз ўқирдим, бозорларни давоми...

00:40 / 01.12.2016 4122
 Устозни ғанимат билиш  Толиби илмларга қилинадиган насиҳатлардан энг муҳими бу устозни, унинг билимини ва илм мажлисларини ғанимат билиш, пайтида улардан давоми...

06:31 / 27.01.2018 3224
Ўлим. Бу сўзни эшитишнинг ўзиёқ кишини юзидан табассумни нари қилади. Кутилмаган сергаклик келиб, кишини ўтмишини қандай ўтказганини, ҳозирини қандай давоми...

02:20 / 24.12.2016 3040
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ Яқинлашиб келаётган муборак Рамазон ойи билан барчангизни қутлаб, ушбу ойни фойдали амаллар билан ўтказиш учун бирбиримизга давоми...

11:24 / 02.05.2019 2388