«muslimaat.uz» сайт раҳбари Одинахон Муҳаммад Содиқ Россия Федерациясига илмий сафар уюштирди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  27 апрель 2018 йил санасида «muslimaat.uz» раҳбари Одинахон Муҳаммад Содиқ Россия Федерациясига илмий сафар уюштирди. Одинахон Муҳаммад Содиқ Москва Ислом институтининг кундузги-сиртқи ва сиртқи бўлим декани Имамутдинова Зиля Агзамовна ҳамда кундузги бўлим декани Хабибуллина Гульфия Юнысовна томонидан учрашувга таклиф қилинди. 

Йиғилишга тўпланган институт раҳбарияти, ўқитувчилар, талабалар ва бошқа меҳмонлар Одинахон Муҳаммад Содиқ қизини хурсандчилик билан, қизғин ва чиройли ҳолда кутиб олишди. Учрашувда «muslimaat.uz» раҳбарига сўз берилди ва Одинахон Муҳаммад Содиқ аёл-қизларнинг таълими аҳамияти ҳақида маъруза қилди. Йиғилганлар маърузадан ўзларига фойда олганларини ва Қуръон қироатига катта қизиқишларини билдирдилар. Сўнг ўзаро савол-жавоблар бўлиб ўтди. Кейин учрашувга келганлар учун зиёфат дастурхони ёзилди. Дастурхон атрофида ҳам дилга яқин, самимий суҳбат бўлиб ўтди. Йиғилганлар мамнуният билан бундан сўнг ҳам ўзаро ҳамкорлик қилиб, Аллоҳ йўлида опа-сингил бўлиб қолиш истагини билдиришди.

«muslimaat.uz» 

Мавзуга оид мақолалар
Ислом тарихида ва бугунги кунимизда жаҳон тамаддунининг илм, ҳуқуқшунослик, тадбиркорлик, адабиёт ва бошқа соҳаларда ҳисса қўшган кўплаб муслималар  бор. Мазкур давоми...

00:39 / 02.02.2017 9110
  Толиби илмлардан шундайлари борки, вақтларини  илм ўрганишдан кўра кўпроқ кераксиз ишларга сарфлайдилар. Бир соатгинa дарс қилиб, худди тоғни талқон қилгандек, давоми...

07:41 / 01.02.2017 7213
Йигирма биринчи кун... Ассалому алайкум. Бугун йигирма биринчи кун. Эрталаб кўчага чиққан эдим. Ҳар доимгидек олдимдан Анвар амаки чиқиб қолдилар. Салом бердим. давоми...

11:15 / 16.06.2017 3433
Биз Muslimaat.uz ходим ва ходималари «Islom.uz» портали ходимлари Озод Мунавварга ва оила аъзоларига холаларининг вафотлари муносабати ила, Мадиёров Даврон Фахриддин давоми...

18:43 / 12.12.2016 2336