“muslimaat.uz” сайтида “Шодлик олиб келдинг, моҳи Рамазон!” номли тадбир бўлиб ўтди

0 74

Бугун 9 июнь 2019 йил санасида “Ҳилол-нашр” нашриётининг анжуманлар залида “muslimaat.uz” сайти томонидан “Шодлик олиб келдинг, моҳи Рамазон!” номли тадбир кечаси бўлиб ўтди.
Унга Ўзбекистон мусулмонлари идорасидан, Тошкент Ислом институтидан, “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар Ислом билим юртидан, “Миллий” телеканалдан ва бошқа давлат идораларидан азиз меҳмонлар, шунингдек, “muslimaat.uz” сайти ходималари яқинлари, сайт қошида ўтказилган “Тараннум”, “Суратдаги ҳикмат”, “Сиз Қуръонни биласизми?” ва “Рамазонда кўзгуга боқиб…” номли кўрик-танлов ғолибалари ташриф буюришди.
Тадбирда Рамазон шукуҳини сақлаб қолиш борасида бир қанча тавсияларни ўз ичига олган ролик, шунингдек, бу муборак ойда ишга туширилган Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ номларидаги мажмуа ҳақидаги хабар-лавҳалар йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.
Тадбир давомида ҳадис бўйича савол-жавоблар, гўзал нашидалар опа-сингилларимиз шодликларига янада шодлик қўшди.
Танлов ғолибалари қаторида “Миллий” телеканал ҳамда “muslimaat.uz” сайти ходималари ҳам Одинахон Муҳаммад Содиқ томонидан ташаккурнома ва эсталик совғалари билан тақдирланишди.
Тадбирга келган ҳар бир муслима опа-сингилларимиз кечадан юқори кайфият ва хурсандчилик билан қайтишди.

Баҳам кўринг

Leave A Reply