Аёлларга мурожаат:
Оилада аёл кишининг устунликка интилиши

Бу муаммо жуда кўп оилаларда мавжуд. Аёллар мақсадга етиш учун айланма йўллар ўйлаб топадилар, ёлғон тўқийдилар, макр ишлатадилар шу ўринда Аллоҳнинг кўриб турганини унутадилар, натижада тақво йўқолишига сабаб бўладилар. Оилага нифоқ уруғини сочадилар, Аллоҳ бераётган ризқни кесилишига сабабчи бўладилар. Арзимаган дунёвий ғаразни амалга ошириш учун Аллоҳ ва Унинг Расулини кўрсатмаларини қўйиб, ўз хавои нафсларига итоат қиладилар. Динимиз кўрсатмаларига кўра оилани бошқариш эрнинг вазифаси, хотиннинг вазифаси эса эрига итоат қилиш. Муқаддас Ислом динимизда оиладаги эр-хотин вазифаларини ҳам ислоҳ қилиб, ҳар бирига ўзига мос вазифалар берилиган. Масалан, уй юмушлари, фарзандларни тарбияси ва бошқа уй рўзғор ишлари аёл кишига хосдир. Уйдан ташқари яъни кўчадаги ишлар эрнинг вазифалари сирасига киради. Масалан, тирикчилик, оилани молиявий таъминлаш ва бошқа шунга ўхшаш юмушлар эрнинг вазифаси ҳисобланади. Эри йўқлигида аёл киши омонатдор ҳисобланади. Эридан берухсат оила мулкини ташқарига чиқариш мумкин эмас. Эрига нисбатан макр-хийла қилса, ёлғон гапирса ва алдаса хиёнаткор бўлади. Ислом фақат бирон бир оғир мусибатни ёки ҳолатни олдини олиш учун ёлғонга рухсат берган. Аллоҳ таоло ўз каломининг Талоқ сўрасида:
“Ҳар ким қилаётган ишларида Аллоҳдан қўрқса (ундан андиша қилса), унга муносиб ўрин қилиб беради ва гумон қилмаган ерларидан ризқлантиради, албатта Аллоҳ ҳар нарсага муносиб ўлчов қилиб қўйган”
– деб марҳамат қилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Икки киши шерик бўлсалар, (уларнинг) учунчиси Аллоҳдур, агар бири ҳиёнат қилса, Аллоҳ таоло орадан чиқади”
– деганлар.
Эр-хотин ҳам ҳаёти давомида шерикдир. Шунинг учун нафақат жинсий ҳиёнат, балки ўринсиз макр ёки ёлғон, ва итоатсизлик ҳам ҳиёнат дейилади, булар эса ўз ўрнида ризқни кесилишага ва баракот йўқолишига сабабчи ҳам бўлади.
Нифоқ ҳам оилани мустаҳкамлигини бузади. Эри ва хотиннинг тили ва дили бошқа бўлиб, бир бирига зид бўлади. Шу сабаб мунофиқлик пайдо бўлади, барча амалларда самимийлик йўқолиб, соҳтакорлик вужудга келади, бу эса оила келажакини барбод қилади. Яна, мунофиқнинг жазоси эса Қуръонда айтилганидек, бу дунёда – машаққатли ва қийин ҳаёт, оҳиратда эса жуда қаттиқ жазога учрайди.
Динимиз қоидаси бўйича, эр киши оиланинг имомидур, агар эр киши уйда ибодат қилиб намоз ўқиса, аёли унга иқтидо қилиши вожиб. Бироқ кўп ҳолларда акси кўзатилади, намоз алоҳида ўқилади, ётоқ ҳам алоҳида бўлади, овқатланиш ҳам алоҳида бўлади. Бу эса Исломий оила учун фалокат, ўлкан офатдур!
Кўпчилик гувоҳ бўлганмиз, озгина диний китоб ўқиб қўйган аёл эрини шу китобларга қизиқтириш ўрнига уни жоҳилга чиқаради, менсимайди оҳир оқибат эрини диндан ҳам, ўзидан ҳам совутади. Меҳр-оқибат муҳаббатдан узоқлашадилар. Бунинг натижасида, икки тарафда балоларнинг боши гумон пайдо бўлади. Аёл киши эрининг эътиборсизлигидан ўйнаши бор, мандан кўнгли қолди ёки бўлмаса иккинчи аёли бор деган гумонга боради ва албатта оилада жанжал кўтарилади. Бу ҳам оғир мусибатдир.
Эркак киши Аллоҳ таоло уни устун қилгани ва нафақа бергани учун устундир. Эрингизни кўнглига қаранг, дилини оғритиб қўйиб, ўзингиздан совутиб қўйманг! Аллоҳ ва Унинг Расули ихтиёр қилган нарса мусулмонларга вожибдур.
Эрингиз кўчадан сиз учун ризқ излаб, машаққат тортиб ҳориган ҳолда келади, ва албатта сиздан меҳр, улфатлик, ширин сўз-тасалли истайди. У тирикчилик ташвишини кўтарганидан кейин, сиз ҳам ширин сўз ва меҳрингиз билан эрингизни ғам ва ғуборларини кўтаринг. Эртанги кун учун тайёрланишга имконият яратиб беринг!
Эр – ъотин ўртасида нифоқлик оилаларни кўпини кўрдик, улар қанча кўп меҳнат қилсалар ҳам аҳволлари доим танг ва ночор. Чунки уларнинг ҳукми шу!
Эрнинг шариатга мувофиқ, Аллоҳга гуноҳкор қилмайдиган ҳар бир сўзи оила аъзолари томонидан сўзсиз бажарилиши шарт! Билингки, Фотиҳа сурасининг илк оятида:
“Мақтовлар оламларнинг эгаси бўлган Аллоҳга тегишли”
– деб маъно берилган.
Кимни мақтасангиз, кимдан ва нимадан рози бўлиб ҳамдлар айтсангиз барчаси Аллоҳ таолога тегишли, чунки Аллоҳ таоло барча мақтовларга лойиқ энг буюк зот.
Агар акси бўлиб ёмонласангиз, норози бўлсангиз ҳам барчаси Аллоҳ таолога боради, чунки бутун оламларнинг Роббиси.
Агар Аллоҳ ва Унинг Расулига, ва оҳират кунига иймонингиз бўлса!
Ҳар доим розилик, миннатдорчилик ва шукрона одатингиз бўлсин! Шунда ёмонликлардан халос бўласиз, юзингиз ва қалбингиздан доимо қувонч аримайди. Исломингиз нафақат ташқи кўринишизда, кўчада танишларингиз орасида, балки аввало ўз ички дунёингизда, ўз оилангизда кўринсин!
Жавомиул Калим китобидаги 40-чи ҳадисда:
“Одамлар ўзингизга қандай муомила қилишларини ёқтирмасанг, ўзинг ҳам уларга шундай муомила қилма!”
– дейилган.
Демак, ҳиёнат қилманг – ҳиёнат кўрмайсиз, алдаманг – алданмайсиз, рози бўлинг – сиздан ҳам рози бўладилар.
Муҳтарама муслима аёллар!
Эрингизни Аллоҳ розилиги учун чиндан севиб меҳрингизни аяманг, эрингиз ҳам шундай жавоб қайтаради. Кўнглига озор берманг, доимо кулиб туринг, алдашга ёки макр ишлатишга ҳаракат ҳам қилманг, чунки ўзингизга қайтса бунга чидолмайсиз. Аллоҳ рози бўлсин барчамиздан!




