Tools
A+ R A- wide normal
Register Login
  • Skip to content
  • Форум
  • Бош саҳифаsummary
    • Янгиликлар
    • Хабарлар
    • Видео
    • Нашидалар
    • Долзарб мавзу
    • Таҳлил
    • Сара мақолалар
  • Ибодат 
    • Поклик
    • Эътиқод
    • Намоз
    • Рўза
    • Закот
    • Ҳаж
    • Дуо
  • Муслима 
    • Фитрат
    • Либос
    • Ҳулқ
    • Тазкия
    • Амал
  • Оила 
    • Никоҳ ва Талоқ
    • Силаи раҳм
    • Болажонларга набавий васиятлар
    • Оила
    • Фарзанд
    • Қўшничилик
    • Илм
    • Меҳнат
    • Ҳуқуқ
  • Бекажон 
    • Саломатлик
    • Уй юритиш
    • Пазандалик
    • Гўзалик
    • Хунар
    • Насихатлар
  • Кутубхона 
    • Қуръони карим
    • Ўқув зали
    • Китоблар
    • Мақолалар
    • Тарих
    • Адабиёт
    • Ҳадислар
    • Ояти карималар
    • Исмлар маъноси
  • Хизматлар 
    • Қуръон дарслари
    • Қуръон фазилатлари
    • Фиқҳ дарслари
    • Қуръон мусобақаси
    • Шифокор маслаҳати
    • Психолог маслаҳати
    • Педагог маслаҳати
    • Либослар кўргазмаси
    • Фатволар
  • Сийрат 
Биласизми?


ArtCreativeFace Like Button Module
24.06.2011 07:57
Баҳо бериш
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
(0 овозлар)

Бировнинг айбини ахтариш

  • Муаллиф:  muslimaat.Uz
  • Харф хажми харф хажмини кичик қилиш харф хажмини кичик қилиш Харфни катталаштириш Харфни катталаштириш
  • Босма
  • E-mail
  • Биринчи бўлиб фикр беринг!

Абу Барза ал-Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Эй тили билан иймон келтириб, қалбига иймон кирмаганлар жамоаси! Мусулмонларни ғийбат қилманглар ва уларнинг айбларини ахтарманглар! Ким уларнинг айбини ахтарса, Аллоҳнинг Ўзи унинг айбларини ахтаради. Аллоҳ кимнинг айбларини ахтарса, уни уйининг ичида шарманда қилади», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.


Шарҳ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг бу муборак ҳадисларида катта бир ҳақиқатни баён қилмоқдалар. У зот одамлар ичида тиллари билан иймон келтириб, қалбларига иймон кирмаганлари борлигини билдириб, ўшаларга хитоб қилмоқдалар.

 

«Эй тили билан иймон келтириб, қалбига иймон кирмаганлар жамоаси!»

Демак, тили билан иймон келтириб, қалбига иймон кирмаганлар кўпчилик бўлар эканлар.

 

«Мусулмонларни ғийбат қилманглар ва уларнинг айбларини ахтарманглар!»

Ўша жамоа мусулмонларни ғийбат қилмасликлари керак экан. Ўша жамоа мусулмонларнинг айбларини ахтармасликлари керак экан. Агар улар бу ишларни қиладиган бўлсалар, ўзларига ёмон бўлар экан. Чунки, «Ким уларнинг айбини ахтарса, Аллоҳнинг Ўзи унинг айбларини ахтаради. Аллоҳ кимнинг айбларини ахтарса, уни уйининг ичида шарманда қилади».

 

Ҳа, мусулмонларнинг айбини тирноқ остидан кир ахтаргандек қилиб ахтарганларнинг айбини Аллоҳ таолонинг Ўзи ахтарар экан. У Зот айб ахтарганда эса қойиллатиб ахтаради. Айбдорни шармандаи шармисор қиладиган қилиб ахтаради.

Мусулмон банданинг айбини ахтариш қанчалар оғир экан. Шунинг учун бу ишдан тийилмоқ зарур.

 

Термизийнинг лафзида:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарга кўтарилдилар ва баланд овоз ила нидо қилиб:

«Эй тили билан мусулмон бўлиб, қалбига иймон ўтмаганлар жамоаси! Мусулмонларга озор берманглар! Уларни айбламанглар! Уларнинг айбларини ахтарманглар! Ким ўзининг мусулмон биродарининг айбини ахтарса, Аллоҳ унинг айбини ахтаради. Аллоҳ кимнинг айбини ахтарса, уни албатта шарманда қилади. Гарчи юкининг ичида бўлса ҳам», дедилар», дейилган.

 

Бир куни Ибн Умар Каъбага назар солиб туриб:

«Қанчалар ҳам улуғсан! Сенинг ҳурматинг қанчалар ҳам улуғ! Мўминнинг ҳурмати Аллоҳнинг ҳузурида сендан ҳам улуғ!» деди».

Шарҳ: Демак, мўмин кишини беҳурмат қилиш Каъбаи Муаъззамани беҳурмат қилишдан кўра ёмон экан. Шунинг учун зинҳор ва зинҳор мўмин кишини беҳурмат қилишга ошиқмаслик лозим.

 

Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сен одамларнинг айбларини ахтарсанг, уларни бузасан ёки бузай дейсан», дедилар.

Абу Дардо:

«Муовияга у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган бу калима орқали Аллоҳ манфаат берди», деди».

Шарҳ: Одамларнинг айбини ахтариш катта гуноҳ бўлиши билан бирга, уларнинг бузилишига ҳам сабаб бўлар экан.

Дарҳақиқат, аъзолари бир-бирининг айбини ахтарадиган жамиятларнинг одамлари бузилиши оқибатида жамиятнинг ўзи ҳам бузилиб, парча-парча бўлиб, тарқалиб кетганлигининг гувоҳлари ҳам кўп.

Агар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насиҳатларига амал қилиб, одамларнинг айбларини ахтарилмаса, фойдали бўлар экан. Ана ўша фойдага сазовор бўлганлардан бири Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳу эканлар.

 

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Агар амир одамлардан айб ахтараверса, уларни бузади», дедилар».

Шарҳ: Раҳбар одам ўзига қарам бўлган кишиларнинг айбларини тинмай излайверса, уларга тўхтовсиз дашном бериб, қаттиқ тегаверса, бу яхшиликка олиб бормайди. Бундай ҳолатда кишилар ҳақида яхши гумонда бўлиш керак. Уларнинг баъзи хато ва камчиликларини зарари катта ва кўпчиликка тегадиган бўлмаса, кўрмаганга солиб туриш ҳам керак.

 

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳуга:

«Ана, фалончи! Унинг соқолидан ароқ томиб турибди!» дейилди. Шунда у:

«Биз жосуслик қилишдан наҳйи қилинганмиз. Лекин бир нарса зоҳир бўлса, уни оламиз», деди».

Учовини Абу Довуд ривоят қилган.

Шарҳ: Одамларнинг яширин қилаётган ишларини улар ҳақида ёмон гумонда бўлиб ҳадеб қидиравериш яхши эмас. Аммо уларнинг ёмонлиги ошкор бўлиб қолганда қилмишига яраша жазо бериш лозим.

Ўзгартирилди 24.06.2011 08:16
Ўқилган: 357 марта
Қуйидаги бўлимга киритилган Хулқ
Теглар:
  • hulq
Ижтимоий тармоқлар:
  • Google Buzzга қўшиш
  • Facebookга қўшиш
  • Deliciousга қўшиш
  • Diggга қўшиш
  • Redditга қўшиш
  • StumbleUponга қўшиш
  • MySpaceга қўшиш
  • Technoratiга қўшиш
muslimaat.Uz

muslimaat.Uz

Бошқа мақолалар muslimaat.Uz

  • Ифтор пайтидаги дуо
  • Икки нур сочувчини: «Бақара» ва «Оли Имрон» сураларини қироат қилинг
  • Ният ва рўзадорга мустаҳаб амаллар ҳақида
  • «Фотиҳа» сурасининг улуғ фазли
  • Аллоҳнинг таолонинг бандасига берган амрлари

Ўхшаш мақолалар (теглар бўйича)

  • Аллоҳнинг таолонинг бандасига берган амрлари
  • Сабр ҳақида ажойиб гаплар
  • Муҳаббат қилишганлар қиёмат куни Арш соясида бўлурлар
  • Фарзанд тарбияси: Луқмони Ҳакимнинг насиҳатлари I
  • Аллоҳдан ва одамлардан яхши гумонда бўлиш
Бўлимдаги бошқа мақолалар: « Содиқлик ҳақида Ер юзидагиларга ва аҳли-аёлга раҳим қилиш ҳақида »

Фикр билдириш

Make sure you enter the (*) required information where indicated.
Basic HTML code is allowed.

Юқорига чиқиш

 

 

 

 

Янгиликлар

  • Европанинг қора юраги. Мусулмоннинг ҳошиядаги битиклари
  • Россияни Ислом мамлакатига айлантириш
  • Голландияда Исломни қабул қилганларнинг бешинчи конференцияси бўлиб ўтади
  • АҚШда Ислом билан таништирувчи китобларга қизиқиш ортмоқда
  • Франциянинг Мело шаҳрида янги масжид очилди
  • Австралияда мусулмонлар учун ер ажратилди
  • Эронликлар ҳам энди русча гаплашади
  • Ноёб кутубхона ёниб кетди
  • Қуръони Карим португал тилига таржима қилинди
  • Бош вазири ўринбосари...

Янгиликлар

  • Чеченистонда Қуръон ҳофизлари мадрасаси очилади
  • Афғонистоннинг Мазори шариф шаҳрида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Удмуртияда болалар ва ўсмирлар ўртасида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Қуръон Каримнинг сурдо-таржима диски тайёр
  • Босния: Европада энг катта бўлган Қўръон оятлари битилган тош плакат ўрнатилди
  • Ўзбекистонда ХХII қорилар мусобақаси
  • Қуръони Каримни осмону-фалакда ҳам тинглаш
  • Жисмонан заиф болалар орасида Қуръон мусобақаси ўтказилди
  • Чеченистонда кўзи ожизларга мўлжалланган Қуръон ўқув машғулоти ўтказилмоқда
  • Қуръоннинг электрон нусхаси озарий тилида нашр этилди
  • Форум
hilol.uz © web studiyasi | Muslimaat.UZ. All rights reserved.



  • Паролингизни унутдингизми?
  • Логинни унутдингизми?
*
*
*
*
*

* Field is required