Tools
A+ R A- wide normal
Register Login
  • Skip to content
  • Форум
  • Бош саҳифаsummary
    • Янгиликлар
    • Хабарлар
    • Видео
    • Нашидалар
    • Долзарб мавзу
    • Таҳлил
    • Сара мақолалар
  • Ибодат 
    • Поклик
    • Эътиқод
    • Намоз
    • Рўза
    • Закот
    • Ҳаж
    • Дуо
  • Муслима 
    • Фитрат
    • Либос
    • Ҳулқ
    • Тазкия
    • Амал
  • Оила 
    • Никоҳ ва Талоқ
    • Силаи раҳм
    • Болажонларга набавий васиятлар
    • Оила
    • Фарзанд
    • Қўшничилик
    • Илм
    • Меҳнат
    • Ҳуқуқ
  • Бекажон 
    • Саломатлик
    • Уй юритиш
    • Пазандалик
    • Гўзалик
    • Хунар
    • Насихатлар
  • Кутубхона 
    • Қуръони карим
    • Ўқув зали
    • Китоблар
    • Мақолалар
    • Тарих
    • Адабиёт
    • Ҳадислар
    • Ояти карималар
    • Исмлар маъноси
  • Хизматлар 
    • Қуръон дарслари
    • Қуръон фазилатлари
    • Фиқҳ дарслари
    • Қуръон мусобақаси
    • Шифокор маслаҳати
    • Психолог маслаҳати
    • Педагог маслаҳати
    • Либослар кўргазмаси
    • Фатволар
  • Сийрат 
Биласизми?


ArtCreativeFace Like Button Module
11.06.2011 19:31
Баҳо бериш
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
(2 овозлар)

Содиқлик ҳақида

  • Муаллиф:  muslimaat.Uz
  • Харф хажми харф хажмини кичик қилиш харф хажмини кичик қилиш Харфни катталаштириш Харфни катталаштириш
  • Босма
  • E-mail
  • Биринчи бўлиб фикр беринг!

Аллоҳ таоло:
«Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга тақво қилинглар ва содиқлар ила бирга бўлинглар», деган (Тавба, 119).
Шарҳ: Сўзларида, ишларида, ниятларида ва иймонларида садоқатли эркак-аёллар содиқлардир.


Сўзда садоқатли бўлиш рост сўзлаш, ёлғон гапирмасликдир. Ростгўйлик гўзал сифатдир. Ҳар бир эркак-аёл учун олий сифатлардан бўлиб келган. Ростгўйлик иймоннинг аломатидир. Ким ростгўй бўлса, нажотга эришади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг ҳадиси шарифларидан бирида:
«Ростгўйликни лозим тутинглар. Албатта, ростгўйлик яхшиликка бошлайди. Яхшилик эса, жаннатга. Ёлғондан сакданинглар. Албатта, ёлғон фужурга бошлайди. Фужур эса, дўзахга. Инсон рост гапирса, ростгўйликни ихтиёр қилаверса, Аллоҳнинг ҳузурида сиддиқлардан бўлиб ёзилади. Агар одам ёлғон гапирса, ёлғонни ихтиёр қилаверса, Аллоҳнинг ҳузурида каззоблардан бўлиб ёзилиб қолади», деганлар.

 

Аллоҳ таоло яна:
«Аллоҳ: «Бу кун ростгўйларга ростгўйликлари манфаат берадиган кун. Уларга остидан сувлар оқиб турган жаннатлар бор, унда абадий-боқий бўлурлар. Аллоҳ улардан рози бўлди. Улар Аллоҳдан рози бўлдилар. Бу эса, улуғ ютуқдир» деди», деган (Моида, 119).
Оятдаги «ростгўйлар»дан мурод иймони содиқлардир. «Кун»дан мурод эса, қиёмат кунидир.

 

«Бу кун ростгўйларга ростгўйликлари манфаат берадиган кун».
Аллоҳ таолонинг таъкидлашича, қиёмат кунида иймонлиларга иймонлари манфаат беради. Мазкур манфаат қуйидаги шаклда зоҳир бўлади.

 

«Уларга остидан сувлар оқиб турган жаннатлар бор, унда абадий-боқий бўлурлар».
Яъни, қиёмат куни иймонлиларга дарахтлари остидан анҳорлар оқиб турган жаннатлар бор. Улар мазкур жаннатларда абадий қолурлар.
«Аллоҳ улардан рози бўлди. Улар Аллоҳдан рози бўлди. Бу эса улуғ ютуқдир».

 

Аллоҳ таоло яна:
«Аллоҳ содиқларни садоқатлари сабабидан мукофотлаш учун ва мунофиқларни Аллоҳ хоҳласа, азоблаши ёки тавбасини қабул қилиши учундир. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли ва ўта раҳмлидир», деган (Аҳзоб, 24).

 

Ҳа, Аллоҳ таоло қийин ҳолатларни мусулмонларнинг бошига ҳар бир замонда солиб туриши бежиз эмас.
«Аллоҳ содиқларни садоқатлари сабабидан мукофотлаш учун ва мунофиқларни Аллоҳ хоҳласа, азоблаши ёки тавбасини қабул қилиши учундир».

 

Ана шундай оғир вазиятларда иймонига содиқлар садоқатларини кўрсатадилар ва Аллоҳ таоло уларни садоқатларига яраша мукофотлайди. Шунингдек, оғир ҳолларда мунофикдарнинг мунофиқлиги ҳам ошкор бўлади ва Аллоҳ таоло хоҳласа, тавбаларини қабул қилиб, гуноҳларини кечиради, хоҳласа, жазоларини беради. Зотан, «Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли ва ўта раҳмлидир».

 

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлар ростгўйликни лозим тутинглар. Чунки ростгўйлик яхшиликка бошлайди. Яхшилик эса жаннатга бошлайди. Киши рост гапираверса ва ростгўйликни истайверишда бардавом бўлса, Аллоҳнинг ҳузурида сиддиқлардан, деб ёзилади.
Сизлар ёлғондан ҳазир бўлинглар. Чунки ёлғон фужурга бошлайди. Фужур эса, дўзахга бошлайди. Киши ёлғон гапираверса ва ёлғончиликни истайверишда бардавом бўлса, Аллоҳнинг ҳузурида каззоблардан, деб ёзилади», дедилар».

Тўртовлари ривоят ҳилишган.
Шарҳ: Сиддиқ бўлиш катта бахт. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда сиддиқларни мадҳ этган. Каззоб бўлиш катта бадбахтлик. Аллоҳ таоло каззобларни ўз душмани, деб эълон қилган.
Бас, ҳар бир мўмин-мусулмон сиддиқлардан бўлишга ҳаракат қилсин ва каззоб бўлишдан ўзини сакдасин.

 

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, гапни буриб гапиришда ёлғондан қочиш майдони бордир», дедилар».
Ибн Адий ва Байҳақий ривоят қилишган.
Шарҳ: Гапни буриб гапириш деганда киши оғир ҳолга тушиб қолганда сиртидан бошқа, ичида бошқа маъно берадиган гапни айтиб, очиқ-ойдин ёлғон гапирмай қутулиб кетишидир. Бунга тарихда мисоллар жуда кўп.
Ислом оламида Қуръони Каримни махлуқ дейиш фитнаси чиққанида халифа ҳаммани бу гапни айтишга мажбур қилишга ўтган. Навбат имом Шофеъийга келганда у киши, албатта, манавилар махлукдирлар, деб тўрт панжаларини кўрсатганлар. Тафтишчилар бундан, тўрт илоҳий китоб: Забур, Таврот, Инжил ва Қуръонлар махлуқ, деб айтилганини англаганлар. Имом Шофеъий бўлсалар, тўрт панжани ирода қилганлар.
Ўзининг золимлиги билан донг таратган Ҳажжож золим саҳобаларнинг бирларидан менинг ҳақимда нима дейсан, деб сўраган. Шунда у киши, сен қоситсан, деганлар. Араб тилида «қосит» сўзининг икки қарама-қарши маъноси бор. Бу сўз ҳам одил, ҳам жаврчи маъноларини билдиради. Мазкур саҳобий розияллоҳу анҳу Ҳажжожга, сен қоситсан, деганларида ўша ерда турганлар унга, сени мадҳ этди, дейишган. Аммо Ҳажжожнинг ўзи, йўқ, у мени жаврчи демоқда, деган.
Ушбу ҳадиси шарифдан киши қийин ҳолга тушиб қолганида гапни буриб гапириш ила қутулиб кетиши жоиз эканлиги келиб чиқади.

Ўзгартирилди 11.06.2011 20:28
Ўқилган: 339 марта
Қуйидаги бўлимга киритилган Хулқ
Теглар:
  • hulq
  • sodiqlik
Ижтимоий тармоқлар:
  • Google Buzzга қўшиш
  • Facebookга қўшиш
  • Deliciousга қўшиш
  • Diggга қўшиш
  • Redditга қўшиш
  • StumbleUponга қўшиш
  • MySpaceга қўшиш
  • Technoratiга қўшиш
muslimaat.Uz

muslimaat.Uz

Бошқа мақолалар muslimaat.Uz

  • Ифтор пайтидаги дуо
  • Икки нур сочувчини: «Бақара» ва «Оли Имрон» сураларини қироат қилинг
  • Ният ва рўзадорга мустаҳаб амаллар ҳақида
  • «Фотиҳа» сурасининг улуғ фазли
  • Аллоҳнинг таолонинг бандасига берган амрлари

Ўхшаш мақолалар (теглар бўйича)

  • Аллоҳнинг таолонинг бандасига берган амрлари
  • Сабр ҳақида ажойиб гаплар
  • Муҳаббат қилишганлар қиёмат куни Арш соясида бўлурлар
  • Фарзанд тарбияси: Луқмони Ҳакимнинг насиҳатлари I
  • Аллоҳдан ва одамлардан яхши гумонда бўлиш
Бўлимдаги бошқа мақолалар: « Шайтоннинг қалбга йўл олишини тўсиш Бировнинг айбини ахтариш »

Фикр билдириш

Make sure you enter the (*) required information where indicated.
Basic HTML code is allowed.

Юқорига чиқиш

 

 

 

 

Янгиликлар

  • Россияни Ислом мамлакатига айлантириш
  • Россияни Ислом мамлакатига айлантириш
  • Голландияда Исломни қабул қилганларнинг бешинчи конференцияси бўлиб ўтади
  • АҚШда Ислом билан таништирувчи китобларга қизиқиш ортмоқда
  • Франциянинг Мело шаҳрида янги масжид очилди
  • Австралияда мусулмонлар учун ер ажратилди
  • Эронликлар ҳам энди русча гаплашади
  • Ноёб кутубхона ёниб кетди
  • Қуръони Карим португал тилига таржима қилинди
  • Бош вазири ўринбосари...

Янгиликлар

  • Чеченистонда Қуръон ҳофизлари мадрасаси очилади
  • Афғонистоннинг Мазори шариф шаҳрида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Удмуртияда болалар ва ўсмирлар ўртасида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Қуръон Каримнинг сурдо-таржима диски тайёр
  • Босния: Европада энг катта бўлган Қўръон оятлари битилган тош плакат ўрнатилди
  • Ўзбекистонда ХХII қорилар мусобақаси
  • Қуръони Каримни осмону-фалакда ҳам тинглаш
  • Жисмонан заиф болалар орасида Қуръон мусобақаси ўтказилди
  • Чеченистонда кўзи ожизларга мўлжалланган Қуръон ўқув машғулоти ўтказилмоқда
  • Қуръоннинг электрон нусхаси озарий тилида нашр этилди
  • Форум
hilol.uz © web studiyasi | Muslimaat.UZ. All rights reserved.



  • Паролингизни унутдингизми?
  • Логинни унутдингизми?
*
*
*
*
*

* Field is required