Tools
A+ R A- wide normal
Register Login
  • Skip to content
  • Форум
  • Бош саҳифаsummary
    • Янгиликлар
    • Хабарлар
    • Видео
    • Нашидалар
    • Долзарб мавзу
    • Таҳлил
    • Сара мақолалар
  • Ибодат 
    • Поклик
    • Эътиқод
    • Намоз
    • Рўза
    • Закот
    • Ҳаж
    • Дуо
  • Муслима 
    • Фитрат
    • Либос
    • Ҳулқ
    • Тазкия
    • Амал
  • Оила 
    • Никоҳ ва Талоқ
    • Силаи раҳм
    • Болажонларга набавий васиятлар
    • Оила
    • Фарзанд
    • Қўшничилик
    • Илм
    • Меҳнат
    • Ҳуқуқ
  • Бекажон 
    • Саломатлик
    • Уй юритиш
    • Пазандалик
    • Гўзалик
    • Хунар
    • Насихатлар
  • Кутубхона 
    • Қуръони карим
    • Ўқув зали
    • Китоблар
    • Мақолалар
    • Тарих
    • Адабиёт
    • Ҳадислар
    • Ояти карималар
    • Исмлар маъноси
  • Хизматлар 
    • Қуръон дарслари
    • Қуръон фазилатлари
    • Фиқҳ дарслари
    • Қуръон мусобақаси
    • Шифокор маслаҳати
    • Психолог маслаҳати
    • Педагог маслаҳати
    • Либослар кўргазмаси
    • Фатволар
  • Сийрат 
Биласизми?


ArtCreativeFace Like Button Module
11.06.2011 19:28
Баҳо бериш
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
(3 овозлар)

Саъид ибн Омирнинг Умар ибн Хаттоб (р.а.)га қилган насиҳати

  • Муаллиф:  muslimaat.Uz
  • Харф хажми харф хажмини кичик қилиш харф хажмини кичик қилиш Харфни катталаштириш Харфни катталаштириш
  • Босма
  • E-mail
  • Биринчи бўлиб фикр беринг!

Ибн Саъд ва Ибн Асокир Макҳулдан ривоят қиладилар:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан Саъид ибн Омир ибн Ҳузайм ал-Жумҳий Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга:

«Эй Умар! Мен сенга насиҳат қилмоқчиман», деди.

«Жуда яхши! Менга насиҳат қил», деди Умар.

«Сенга одамлар ҳақида Аллоҳдан қўрқишингни, Аллоҳ ҳақида одамлардан қўрқмаслигингни насиҳат қиламан.

Гапинг бошқа, ишинг бошқа бўлмасин. Чунки энг яхши гап, иш билан тасдиқ топган гапдир.

Бир ишда икки хил ҳукм чиқарма. Унда ишинг ўзингга хилоф бўлиб, ҳақдан оғасан.

Ҳужжати бор ишни тут, ютуқни оласан, Аллоҳ сенга ёрдам беради ва раъиятингни солиҳ қилади.

Юзингни ҳам, ҳукмингни ҳам Аллоҳ сенга ишларини топшириб қўйган узоқ-яқин мусулмонларга қарат.

Ўзингга ва аҳли байтингга яхши кўрган нарсангни уларга ҳам яхши кўр. Ўзингга ва аҳли байтингга раво кўрмаган нарсангни уларга ҳам раво кўрма.

Ҳақ йўлида оғирликларга шўнғигин. Аллоҳнинг ҳаққида маломатчининг маломатидан қўрқма», деди.

Умар: «Унга ким қодир бўларди?» деди.

Саъид: «Аллоҳ Муҳаммад алайҳиссалом умматининг ишини топшириб қўйган, сўнгра у билан Аллоҳнинг орасига биров туша олмайдиган одам», деди».

Худди ўша одам Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу эдилар.

 

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳар доим халқ оммасининг бир-бирини камситмаслиги учун ҳаракат қилар эдилар. Ҳатто ўша вақтда мавжуд бўлган қулларга ҳам худди бошқалар каби бир хил муомала қилинишини йўлга қўяр эдилар. Ҳар ким ўз вазифасини сидқидилдан адо этсин. Аммо инсон қадри пастга урилмасин. Биров ўзини бировдан ортиқ кўрмасин.

 

Имом Ибн ал-Жавзий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қуйидагиларни ривоят қилади:

«Умар ибн Хаттоб ҳажга келди. Сафвон ибн Умайя таом пишириб, уни меҳмон қилди. Лаганни тўрт киши кўтариб келди. Таомни ейишлари учун лаган одамлар ўртасига қўйилди. Хизматчилар туриб кетдилар. Шунда Умар:

«Нима учун мен хизматчиларингизнинг сиз билан таом емаётганларини кўряпман? Ёки уларни ёқтирмайсизларми?» деди.

«Эй амирал мўъминин, Аллоҳга қасамки, ундоқ эмас. Лекин ўзимиз улардан узоқ бўламиз, холос», деди Суфён ибн Абдуллоҳ. Шунда ҳазрати Умар қаттиқ ғазабга келди ва:

«Бу қандоқ қавмки, хизматчиларидан ўзларини устун қўядилар! Аллоҳ уларни ундоқ қилсин, бундоқ қилсин!» деб, хизматчиларга қаради ва:

«Ўтиринглар! Енглар!», деди.

Амирал мўъминин ўзи емади».

 

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг бу тасарруфларида қул-чўри ва бева-бечораларнинг кўнглини кўтариш, уларга янги имкониятлар очиш бор. Шунингдек, хожаларнинг ҳам тавозели бўлишлари, ходимларидан ва камбағаллардан бохабар бўлиб, уларни ўзлари билан тенг кўришларига даъват бор. Шунинг учун ҳам мусулмон жамиятида тенглик ва инсон қадрининг юқорилиги доимо сезилиб турган.

 

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қиладилар:

«Ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Нофеъ ибн Абдулҳорис исмли кишини Маккага волий этиб тайинлаган эканлар. Уни Асафон номли жойда учратиб қолиб:

«Ўрнингга кимни раҳбар қилиб қўйиб келдинг?» дебдилар.

Нофеъ қуйидагича жавоб қилибди:

«Қулликдан озод бўлган Ибни Абзий исмли кишини.

«Қулликдан озод бўлган кишини дейсанми?» деб сўрабдилар ҳазрати Умар.

«Эй мўминларнинг амири, у ўзи қори, мерос илмини ҳам билади, қиссаларини ҳам», дебди Нофеъ.

Шунда ҳазрати Умар:

«Пайғамбарингиз «Албатта, Роббингиз бу китоб (Қуръон) билан баъзи қавмларнинг обрўсини кўтаради, баъзи бирлариникини эса, туширади», деб айтмаганмиди?» деган эканлар.

Ўзгартирилди 11.06.2011 20:44
Ўқилган: 394 марта
Қуйидаги бўлимга киритилган Амал
Теглар:
  • amal
  • hulq
  • nasihat
Ижтимоий тармоқлар:
  • Google Buzzга қўшиш
  • Facebookга қўшиш
  • Deliciousга қўшиш
  • Diggга қўшиш
  • Redditга қўшиш
  • StumbleUponга қўшиш
  • MySpaceга қўшиш
  • Technoratiга қўшиш
muslimaat.Uz

muslimaat.Uz

Бошқа мақолалар muslimaat.Uz

  • Ифтор пайтидаги дуо
  • Икки нур сочувчини: «Бақара» ва «Оли Имрон» сураларини қироат қилинг
  • Ният ва рўзадорга мустаҳаб амаллар ҳақида
  • «Фотиҳа» сурасининг улуғ фазли
  • Аллоҳнинг таолонинг бандасига берган амрлари

Ўхшаш мақолалар (теглар бўйича)

  • Аллоҳнинг таолонинг бандасига берган амрлари
  • Сабр ҳақида ажойиб гаплар
  • Муҳаббат қилишганлар қиёмат куни Арш соясида бўлурлар
  • Фарзанд тарбияси: Луқмони Ҳакимнинг насиҳатлари I
  • Аллоҳдан ва одамлардан яхши гумонда бўлиш
Бўлимдаги бошқа мақолалар: « Ихтиёрий садақа ҳақида

Фикр билдириш

Make sure you enter the (*) required information where indicated.
Basic HTML code is allowed.

Юқорига чиқиш

 

 

 

 

Янгиликлар

  • Голландияда Исломни қабул қилганларнинг бешинчи конференцияси бўлиб ўтади
  • АҚШда Ислом билан таништирувчи китобларга қизиқиш ортмоқда
  • Франциянинг Мело шаҳрида янги масжид очилди
  • Австралияда мусулмонлар учун ер ажратилди
  • Эронликлар ҳам энди русча гаплашади
  • Ноёб кутубхона ёниб кетди
  • Қуръони Карим португал тилига таржима қилинди
  • Бош вазири ўринбосари...
  • Халқаро мусулмон ёшлар кенгаши Кения ёшларининг қобилиятини оширмоқда
  • Қаззофийнинг ўлими ва халқаро ҳуқуқ

Янгиликлар

  • Чеченистонда Қуръон ҳофизлари мадрасаси очилади
  • Афғонистоннинг Мазори шариф шаҳрида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Удмуртияда болалар ва ўсмирлар ўртасида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Қуръон Каримнинг сурдо-таржима диски тайёр
  • Босния: Европада энг катта бўлган Қўръон оятлари битилган тош плакат ўрнатилди
  • Ўзбекистонда ХХII қорилар мусобақаси
  • Қуръони Каримни осмону-фалакда ҳам тинглаш
  • Жисмонан заиф болалар орасида Қуръон мусобақаси ўтказилди
  • Чеченистонда кўзи ожизларга мўлжалланган Қуръон ўқув машғулоти ўтказилмоқда
  • Қуръоннинг электрон нусхаси озарий тилида нашр этилди
  • Форум
hilol.uz © web studiyasi | Muslimaat.UZ. All rights reserved.



  • Паролингизни унутдингизми?
  • Логинни унутдингизми?
*
*
*
*
*

* Field is required