Муқаддима
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим! Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Муҳтарама сайтимиз мухлисалари!

Сизларга маълумки, бир неча кун аввал сайтимизда янги бўлим «жума саҳифаси» очилди. Ниятимиз сиз азизаларимизга ушбу улуғ куннинг фазилати ва ундаги тарғиб қилинган солиҳ амалларни эслатиб туриш эди. Кейинчалик эркакларнинг ҳар жума куни жума мавъизаларидан баҳраманд бўлишлари эътиборидан, бизда ҳам сизлар билан айнан шу кунда суҳбат қуриш иштиёқи туғилди. Албатта, бу суҳбатимиз амру маъруф ва наҳий мункардан иборат бўлади. Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсинки,  ҳозирги кунда диний адабиётларимиз анча кўпайиб қолди. Бирор диний таълимотга эҳтиёжимиз тушса, албатта,  уни илмий асосда ўрганишга имконимиз бор. Аммо ваъз насиҳатга, айниқса, аёлларга хос муаммолар ҳақида мавъизаларга зарурат кучли экани ҳеч кимга сир эмас. Шундан келиб чиққан ҳолда,  суҳбатимиз кўпроқ содда тилда бўлиб, унда, асосан, ақл ва виждонга хитоб қилинади. Ҳозирги кундаги ҳаётий воқеаларга боғланади. Шунингдек, сиз мухлисаларимиз ҳам ушбу суҳбатга ўз ҳиссаларингизни қўшишингиз мумкин. Кимдир мавъизаси билан, кимдир суҳбатга мавзу таклиф қилиш билан, яна кимдир фикр-мулоҳазалари билан. Буларнинг ҳаммасини сайтимиз манзили muslimalar1@gmail.comга ёки facebook даги саҳифамизга юборишингиз мумкин. Бу бошлаган ишимизни хайрли бўлишини Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан дуо қилиб сўрашингиздан умидвормиз. Суҳбатларимизда учрашгунча...

Muslimaat.uz ходималари

Мавзуга оид мақолалар
«Интерфакс» ахборот агентлигининг хабар беришича,  шу кунларда Камбоджанинг  Пномпене шаҳрида бўлиб давоми...

13:49 / 24.12.2016 2373
Асмаий айтади Басрада илм талабида юрганимда қўлим юпқа эди. Тор кўчамиз эшиги олдида бир баққол бўларди. давоми...

14:00 / 22.09.2019 2735
 Муҳаббатга мубтало бўлиб Бир йигит бор эди. Олий ўқув даргоҳида бир қизни ёқтириб,  унга уйланмоқчи давоми...

08:46 / 15.12.2016 4651
Рамазон мағфират ойидир. Қанчаданқанча рамазонлар ўтиб кетади, бироқ кўплаб инсонлар ундан давоми...

14:02 / 24.12.2016 2794