Холислик учун Аллоҳнинг мукофоти
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

Умра қилиш учун келган саудиялик 70 яшар аёл ажойиб воқеани бошидан кечирди. Онахон Сафо ва Марва ўртасида саъй қила бошлагач, иккинчи бориб келишда ҳолсизланиб қолди. Мадори қуриётганини сезиб, кексаларни саъй қилдириб қўйиш билан шуғулланувчи махсус ходимларга мурожаат қилди. Истараси иссиқ ёшгина йигит онахонга ёрдамлаша бошлади. Саъй тугагач, ибодатдан кўнгли тўлган онахон йигитга 100 риёл пул узатди. Йигитча пулни олишдан қатъий бош тортди. «Мен ҳар йили Рамазон ойида Аллоҳнинг розилиги учун шу иш билан шуғулланаман. Иншааллоҳ, хизмат ҳақимни Аллоҳдан оламан» деди у. Йигитнинг ихлосига қойил қолган онахон унга «Мен сенга қизимни никоҳлаб берсам, нима дейсан?» деди. Йигит таклифдан ҳаяжонга тушиб, ҳижолатдан қизариб кетди, сўнг қиз билан кўришишга розилик билдирди. Келинликка таклиф қилинган қиз саудиялик аслзода оиланинг ёлғиз қизи бўлиб чиқди.

(«Аль-Арабийя» телеканали) Интернет маълумотлари асосида М. Хотамий таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Ўтаётган гўзал тонг муборак Орзулар ушалувчи кун муборак Қалбларни тозаловчи шу он муборак Энг қадрли давоми...

07:03 / 11.01.2017 8818
Ёлғон ростнинг тескариси бўлиб, истилоҳда воқеликка тўғри келмайдиган гапсўзга давоми...

05:27 / 14.12.2018 2419
Бир шаҳарда Аллоҳга иймон келтирмайдиган бир худосиз мусулмонларнинг уламоларини музокарага чақирибди. давоми...

16:00 / 21.08.2019 1993