Туркия бош вазири «Муҳташам аср» сериалининг муаллифларини қоралади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Миллиет» нашрининг ёзишича, Туркия бош вазири «Муҳташам аср» сериалининг яратувчиларини суд чоралари кутмоқда.

Тайип Эрдоган машҳур телесериал муаллифларини султон Сулаймон образини эркин талқин қилганлари учун қаттиқ танқид остига олди.

«Бизда бундай тахт вориси бўлмаган. Биз бундай султон Сулаймонни билмаймиз. У ҳаётининг 30 йилини сериалда кўрсатилганидай саройда эмас, от устида ўтказган», — дейди Эрдоган. У «сериал муаллифлари ва телеканал соҳиблари бутун турк халқи олдида қоралашини» кўрсатди. «Мен, бизнинг огоҳлантиришларимиздан ташқари, қонун томонидан қабул қилинадиган қарор бўлишини ҳам кутаман», — дея қайд этади бош вазир. «Муҳташам аср» сериали реал воқеаларга асосланган, аниқроғи эса, ҳар бир серия бошида кўрсатилганидай, воқеа унинг муаллифлари учун илҳом манбаи бўлиб хизмат қилган. У султон Сулаймон ҳукмрон бўлган давр ва унинг Роксолана билан муносабатлари ҳақида ҳикоя қилади. Туркларнинг ўзлари ҳам қаҳрамонларнинг образлари ёрқин чиққани ва сериалнинг бошқа яхши томонларини тан олишса-да, барибир, танқид учун жиддий асосларни топишмоқда. Уларнинг асосийси султон Сулаймон образига тааллуқли. Кўпчилик тарихий ҳужжатларни мисол сифатида келтириб, султон ўз ҳарамига ва сарой ишларига бунча кўп вақт ажратмаганини, ҳаётининг кўп қисмини сафарларда ўтказганини таъкидламоқдалар.
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим  Юраклар тўлди, эй воҳ, бениҳоя дарду ҳасратдан, Суяклар зирқирар, тан ўртанар ўтли мусибатдан, Асар ҳам қолмади бу жисму жон ичра давоми...

21:01 / 02.02.2017 9141
Йигирма тўққизинчи кун... Ассалому алайкум Бугун йигирма тўққизинчи кун. Рамазон ойи ҳам тезда ўтиб кетябди. Мана эртага охирги кун экан. Бугун сизларга дадамнинг давоми...

11:29 / 24.06.2017 19358
Иккинчи халифа Умар ибн алХаттоб розияллоҳу анҳу даврларида барча ёш муслималар учун Нур сурасини ёддан билиш мажбурий бўлган эди. Ушбу гўзал сура шундай оят давоми...

02:55 / 06.02.2017 9338