Буюк Британияда «Муҳаммад» исми оммалашмоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Буюк Британияда дунёга келган ўғил чақалоқларга «Муҳаммад» исмини бериш тобора оммалашмоқда. Бу ҳақида ҳомиладор  аёлларнинг дунёдаги йирик «Babycentre» порталига асосланиб,  The Daily Mail хабар берди. Жорий йилда бу исм 27 поғона юқорига кўтарилиб, бу мамлакат учун анъанавий саналган Оливер, Жек, Ной, Гарри, Чарли ва Жеймс каби исмларни ортда қолдирган. Шунингдек,  Умар, Али ва Иброҳим каби исмлар ҳам машҳур бўлмоқда.

Аёллар исмларига келадиган бўлсак, бунда София, Эмили ва Лили исмлари етакчилик қилади. Араб давлатларида кенг тарқалган Марям ва Нур исмлари ҳам рейтингдан ўрин олган. Марям исми 59 поғонага кўтарилиб, 35 ўринга чиққан бўлса, Нур исми илк бор рўйхатга кириши билан 29 қатордан жой эгаллаган.

Июль ойида аёлларнинг «Fit Pregnancy» портали таҳририяти томонидан болалар учун энг машҳур исмлар рўйхати чоп этилган эди. Унга асосан  2014 йилда россиялик чақалоқларга Артем ва София исмлари энг кўп қўйилган экан. Илгари Александр ва Мария исмлари етакчилик қилиб келган.

Муслима Робия тайёрлади

Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳнинг охирги ва мукаммал дини Ислом зоҳир бўлган пайтда инсоният жаҳолат ботқоғига ботган ҳолда давоми...

08:44 / 22.11.2016 6002
«Жавҳарадуттавҳид»  китобида айтилишича, Аллоҳ таоло савоб берадиган бўлса, фақатгина фазлидан, азоб давоми...

07:25 / 08.03.2017 3641
27    « ». . Йигирма еттинчи ҳадис «Восила ибн Асқаъдан ривоят қилинади «Расулуллоҳ давоми...

17:35 / 01.06.2018 3107