Муаззиннинг хотимаси

0 722

 

   Ривоят қилинишича Мисрда доимий масжидда ибодатни ўзига лозим тутган бир муаззин (азон айтувчи) киши бўлган экан. У кишидан ибодатнинг  нури ва тоатнинг  гўзаллиги барқ уриб турар эди. Кунлардан бир куни одатдагидек азон айтиш учун минорага кўтарилибди. Минора остида насронийнинг ховлиси бор эди. Уйга назар ташлаб насронийнинг қизига кўзи тушибди ва шайтон васваса қилиб йўлдан озибди. Азонни тўхтатиб қизнинг олдига тушибди. Насроний қиз унга: «Бизда нима ишинг бор, нимани хохлайсан?»,  дебди.

Муаззин: «Сени хохлайман, ақлимни олиб, қалбимни ўғирладинг!»,  деб жавоб қилибди.

 Қиз: «Сенинг ишончсиз сўзларингга ҳеч қачон жавоб қилмайман», дебди.

Муаззин: «Агар сенга уйлансамчи?»,  дебди.

Қиз: «Сен мусулмонсан мен эса насронийман.  Отам никоҳимизга рози бўлмайди!»,  дебди.

Муаззин: «Насроний бўлсамчи?»

 Қиз: «Агар шундай қилсанг розиман»,  деди.

Муаззин киши қизга уйланиш учун насроний бўлди. Уларнинг ховлисига кўчиб ўтди. Ўша кун уй сатҳига кўтарилганида у ердан йиқилиб вафот этди. Қизга етишолмади ва ёмон хотима билан ҳаётини якунлади.

араб тилидан Муслимахон таржимаси

Баҳам кўринг

Leave A Reply