Мисрлик насроний ёд олган оятлари билан масжидларга безак бермоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мисрлик насроний-қибтий Юсуф қўшни мусулмонлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш учун хаттотлик қобилиятини  ишга солмоқда. Хаттот, унинг ишларига қарши чиқаётган баъзи одамларнинг гапларига эътибор  бермай, масжидларга Аллоҳнинг исмлари ҳамда Қуръон оятлари билан оро бермоқда.

Юсуфнинг айтишича, мусулмон қўшни ва дўстларининг завқ билан қарашлари, таббассумлари уни бахтиёр қилар экан. У хаттотлик билан жиддий шуғулланишни Миср Қуролли Кучлари хизматига чақирилган йилларида бошлаган. Бу ерда Юсуф хат ва ҳужжатлар тузишга ихтисослашган қисмда хизмат қилган.

Шундай қилиб, Юсуф араб хаттотлик санъатининг  турларини ўрганди, китоблар мутолаа қилиб, малакасини янада оширди. Хизматдан сўнг бир қанча қийинчиликларга дуч келса-да,  орттирган кўникмаларини амалда қўллади. Бир куни дўсти янги масжидга Аллоҳнинг 99 та исмини ёзиб беришни сўради. Юсуф  баъзи мусулмонларнинг салбий муносабатидан хавотирда эди, аммо дўсти уни кўндирди.

«Саиф Наср масжидини безаш ишларига киришдим. Масжид одобларига риоя қилган ҳолда, киришда оёқ кийимимни ечардим, баланд овозда гаплашмас эдим ва ҳоказо. Масжидга нисбатан эҳтиромда бўлиш керак, чунки бу – Аллоҳнинг уйи», дейди Юсуф.

Ишини тугатар экан, хаттот бирон марта иш ҳақи ҳақида сўз очмади. Лекин масжид бошқарувчиси уни кўндирди. Юсуфни иш ҳақининг миқдори қизиқтирмади, чунки энг катта мукофот ҳаётида биринчи бор масжидга безак беришдан олган таассуротлари эди.

Шундан буён хаттот ўн бешга яқин масжидда ўз ҳунарини намоён  қилган. У одамларнинг хайр-эҳсони билан қурилган масжидлардан иш ҳақи олмайди. Юсуфнинг давлат томонидан қурилган масжидлардаги меҳнатига келсак, у таклиф қилинган ҳар қандай иш ҳақига рози.

Юсуф, хаттотлик истеъдодини ривожлантириш учун Қуръон ўқиб, уни ёд олиш лозим, деб ҳисоблайди. Унда Қуръон мусҳафи бор бўлиб, нимани ёзаётганини билиш учун доимо ундан оятлар ёд олиб юради. Насроний йигит ўз пайтида мумтоз араб тили грамматикасини ўрганганидан жуда хурсанд.

islamisemya.com

Мавзуга оид мақолалар
 Словения Президенти Ильинка Баратосак Словенияда қуриладиган биринчи масжид ҳақида хабар берди. 2016 давоми...

13:08 / 21.01.2017 2392
Аллоҳнинг меҳмонлари, ҳажингиз МУБОРАК   Кечагина Аллоҳ таолонинг инояти билан дунё мусулмонлари давоми...

17:18 / 21.09.2017 11067
                                                                 Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. 2018 йилнинг 20 июлида давоми...

10:48 / 31.07.2018 2731
Аёллар кўпчилиги сочни турмаклаш ва турли бўёқлар ишлатишда ҳаддан ошиб кетишган. Бу нарсалар, табиийки, давоми...

22:00 / 15.01.2020 5712