Мисрлик насроний ёд олган оятлари билан масжидларга безак бермоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мисрлик насроний-қибтий Юсуф қўшни мусулмонлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш учун хаттотлик қобилиятини  ишга солмоқда. Хаттот, унинг ишларига қарши чиқаётган баъзи одамларнинг гапларига эътибор  бермай, масжидларга Аллоҳнинг исмлари ҳамда Қуръон оятлари билан оро бермоқда.

Юсуфнинг айтишича, мусулмон қўшни ва дўстларининг завқ билан қарашлари, таббассумлари уни бахтиёр қилар экан. У хаттотлик билан жиддий шуғулланишни Миср Қуролли Кучлари хизматига чақирилган йилларида бошлаган. Бу ерда Юсуф хат ва ҳужжатлар тузишга ихтисослашган қисмда хизмат қилган.

Шундай қилиб, Юсуф араб хаттотлик санъатининг  турларини ўрганди, китоблар мутолаа қилиб, малакасини янада оширди. Хизматдан сўнг бир қанча қийинчиликларга дуч келса-да,  орттирган кўникмаларини амалда қўллади. Бир куни дўсти янги масжидга Аллоҳнинг 99 та исмини ёзиб беришни сўради. Юсуф  баъзи мусулмонларнинг салбий муносабатидан хавотирда эди, аммо дўсти уни кўндирди.

«Саиф Наср масжидини безаш ишларига киришдим. Масжид одобларига риоя қилган ҳолда, киришда оёқ кийимимни ечардим, баланд овозда гаплашмас эдим ва ҳоказо. Масжидга нисбатан эҳтиромда бўлиш керак, чунки бу – Аллоҳнинг уйи», дейди Юсуф.

Ишини тугатар экан, хаттот бирон марта иш ҳақи ҳақида сўз очмади. Лекин масжид бошқарувчиси уни кўндирди. Юсуфни иш ҳақининг миқдори қизиқтирмади, чунки энг катта мукофот ҳаётида биринчи бор масжидга безак беришдан олган таассуротлари эди.

Шундан буён хаттот ўн бешга яқин масжидда ўз ҳунарини намоён  қилган. У одамларнинг хайр-эҳсони билан қурилган масжидлардан иш ҳақи олмайди. Юсуфнинг давлат томонидан қурилган масжидлардаги меҳнатига келсак, у таклиф қилинган ҳар қандай иш ҳақига рози.

Юсуф, хаттотлик истеъдодини ривожлантириш учун Қуръон ўқиб, уни ёд олиш лозим, деб ҳисоблайди. Унда Қуръон мусҳафи бор бўлиб, нимани ёзаётганини билиш учун доимо ундан оятлар ёд олиб юради. Насроний йигит ўз пайтида мумтоз араб тили грамматикасини ўрганганидан жуда хурсанд.

islamisemya.com

Мавзуга оид мақолалар
Талаби илмга тўсиқ бўладиган омиллардан яна бири илмга амал қилмасликдир. Илмга амал қилмаслик илмнинг баракасини ўчирувчи сабабларнинг энг асосийси, давоми...

06:42 / 14.03.2017 4418
  Юзни оқартириш ва таранглаштириш учун ниқоб Бунинг учун қуйидагилар керак бўлади уч ош қошиқ атиргул суви бир ош қошиқ крахмал ярим стакан давоми...

05:35 / 21.09.2018 4306
gallery linkfile sizemedium ids27440,27441,27442 Учрашув Москва шаҳрида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ хотираларига бағишланган тадбир ўтказилди Россия пойтахти давоми...

12:24 / 05.04.2017 5736
embedhttpswww.youtube.comwatchvtNxlSyqXYyYembed Керакли маҳсулотлар 250 гр қулупнай 2 дона банан 2 ош қошиқ қулупнай мураббо 1 ўрам печенье 1,5 стакан сут 70 гр шоколад 1 ўрам крем давоми...

09:20 / 11.03.2017 5189