Германияда метро бекати қаҳрамон мусулмон исми билан аталди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўтган йилнинг ноябрида Мустафо Алптуғ Сўзен метро рельсларига йиқилиб тушган инсонни қутқариб қолган, бироқ ўзи ҳалок бўлган эди. Франкфурт ҳокимияти ва Deutsche Bahn темирйўл компанияси Франкфурт метросининг энг гавжум бекатларидан бирини («Остендштрассе») унинг шарафига номлаш ҳақида қатъий қарор қабул қилди. Энди бу бекат Алптуғ Сўзен/Остендштрассе деб номланади, дея хабар қилади Islamosfera нашри.
Франкфурт ҳокимияти Алптуғ Сўзеннинг оиласи билан ҳалок бўлган йигитнинг хотирасини шу тарзда эъзозлаш ҳақида келишган эди, лекин метро бекатини номлаш иши бироз ортга сурилди. Франкфурт мэри Петер Фельдман томонидан қўллаб-қувватланган бекатни қайта номлаш тўғрисидаги петицияни интернетда 56.000 киши имзолади.
Одатда Франкфурт деб зикр қилинадиган Франкфурт-на-Майне шаҳри катталиги бўйича Германияда бешинчи ўринда туради. Унинг аҳолиси 732 минг кишини ташкил қилади.

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум, азиз мухлисалар Маълумингизким, Туғруқхонадан мактублар рукни остида давоми...

09:17 / 01.05.2017 4747
Дунё муслималарига хушхабар Ва ниҳоят Ғарб модаси Ўрта Шарқ томон йўл олди. Йўл ҳам айланма эмас, том давоми...

13:47 / 28.02.2017 7822
Кеча 15 июнь 2019 йил санасида Хадичаи Кубро аёлқизлар ўрта махсус Ислом билим юртида 20182019 ўқув йили давоми...

16:24 / 16.06.2019 4781
«30 кун ҳижобда» бу йилги Рамазон ойида айни мана шу ном остидаги акция ўз ҳаракатини давом эттиряпти. давоми...

08:12 / 14.06.2018 3527