Маййитнинг қазо намози
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  • Ҳаётлик вақтида имо билан ҳам намоз ўқишдан ожиз бўлган одам каффорот беришни васият қилиши лозим эмас.

Шунингдек, сафар ёки хасталик туфайли рўза тута олмаган одам тузалмасдан ёки сафардан қайтмасдан ўлиб қолса ҳам, фидя беришни васият қилиши шарт эмас. Аммо мазкур васиятни қилиш мустаҳабдир.

  • Ким узрсиз, ҳатто имо билан ўқишга қодир бўла туриб, олти намоздан зиёдни қолдирган бўлса, каффорот беришни васият қилиши лозимдир. Рамазонда узрсиз рўза тутмаган одам ҳам шунга ўхшашдир.
  • Уларнинг фидяси ва каффороти қолдирган меросининг учдан биридан берилади. Ўлганнинг валийси фидяни ўз ҳисобидан берса бўлади.

Фидя ва каффоротнинг миқдори бир кунлик намоз учун ярим соъ буғдой (1087,5 гр) ёки унинг қиймати. Бир кунлик рўза учун ҳам шунча бўлади.

  • Киши ўзи ҳаётлик чоғида ўқимаган намозининг каффоротини тўлаши мумкин эмас. Аммо рўзаникини, унинг қазосини бажаришга кўзи етмаса, беради.
  • Меросхўрлар ўлган шахснинг қазо намозларини ўқиб қўйиши мумкин эмас. Чунки намоз шахсий баданий ибодатдир.
Мавзуга оид мақолалар
Масаллиқлар 0,5 кг ёғсиз қийма 3 та пиёз 2 та қизил сабзи 14 та буханка нон 3 та тухум Ўсимлик ёғи 100 гр давоми...

07:56 / 29.11.2016 3387
embedhttpswww.youtube.comwatchvMIWYGXUo6z4embed

08:40 / 25.04.2017 3117
Almoslim.net дан эркин таржима Кўпчилик отаоналар қизлар тарбияси билан шуғулланишдек улкан масъулиятнинг, олий давоми...

12:00 / 06.08.2018 4199
gallery linkfile sizelarge давоми...

09:17 / 16.05.2017 21744