«Эрурсиз барча оламларга раҳмат, ё Расулуллоҳ!» танловининг 1-йўналишига оид 10-мақола
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Аллоҳ рози бўладиган хулқлар соҳиби

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

«Ва албатта, сен улкан хулқдасан»  (Қалам сураси, 4-оят).   

Ассалому алайкум! Ушбу ояти карима ҳақида “Тафсири Ҳилол” китобида қуйидаги шарҳ ёзилган: “Бу ояти карима Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалам учун катта баҳодир. Аллоҳ таоло у зотнинг сифатларини улуғлик билан сифатламоқда. Оиша онамиз розияллоҳа анҳодан у кишининг хулқлари ҳақида сўрашганда: “Хулқлари Қуръон эди” деб жавоб берганлар. У зот Қуръондаги барча олий хулқлар билан хулқланган эдилар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен яхши хулқларни батамом қилиш учун юборилганман”, деганлар. Бошқа бир ҳадисда эса: “Киши яхши хулқи билан кундузи рўза тутиб, кечасини намоз ўқиб ўтказадиганлар даражасига етади”, деганлар”. Хулоса қиладиган бўлсак, Ислом динида одоб-ахлоқ масалалари энг илгари турадиган масала ҳисобланади. Бунга алоҳида эътибор берилганлигига эса юқоридаги ояти карима далилдир.

“Софват ут-тафасийр” китобида эса бундай дейилган: “Аллоҳ таоло сизда барча фазилату камолотни жамлади. Эй буюк шараф эгаси, сизнинг буюклигингиздек инсонни башар кўрмаган”. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам – ҳалим, ўта ҳаёли, кўп ибодат қилувчи, саховатпеша, сабрли, кўп шукрли, тавозули, зоҳид, раҳмдил, шафқатли, гўзал муомалали, одобли ва барча улуғ сифатлар ҳамда илм эгаси. Аллоҳ рози бўладиган хулқлар соҳиби бўлишлик у Зот соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳнинг гўзал тақдиридир.

Бухорий ва Муслимдан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай дейилади: «Анас розияллоҳу анҳу: “Мен Расулуллоҳга 10 йил хизмат қилдим. Шу давр ичида менга бирон марта “уф” демадилар. Бирон қилган ишимга “нега буни қилдинг”, бирон қилмаган ишимга “нега буни қилмадинг” демадилар. У Зот хулқ жиҳатидан инсонларнинг энг гўзали эдилар”, дедилар».

Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистонлик 670 киши умра сафарини ният қилган ҳолда, Макка ва Мадина шаҳарларига сафар қилишга тайёргарлик кўрмоқда. «Умра 2014» 10 июльдан 29 июльга қадар давом давоми...

02:30 / 25.01.2017 5625
  Аллоҳ таоло ҳар биримизга турли хил терини ато этган, кимдадир у мукаммал, кимдадир эса муаммоли. Ушбу мақолада биз тери турларини эмас, балки соғлом тери давоми...

07:12 / 17.01.2017 5695
Сўнгги сўз Илло, Ҳақ даъватига қулоқ тутиб, чин кўнгилдан иймон келтирганларга юзланмоқдаман. Ўйлайманки, бу йўлда хато қилганлар, адашганлар бўлса, босиб ўтган давоми...

00:55 / 25.01.2017 4383