«Эрурсиз барча оламларга раҳмат, ё Расулуллоҳ!» танловининг 2-йўналишига оид 6-мақола

0 129

Нима учун Расулуллоҳ алайҳиссаломни севаман?

1. У зот алайҳиссалом Роббимнинг суюклиси.

Аллоҳ таоло учун Ўзи яратган махлуқотлари ичида энг суюклиси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдир. У кишига бўлган муҳаббатдан қолган махлуқоту мавжудот яратилди. Яъни бизнинг ҳаётимизга сабаб ҳам у зотдир.

  1. 2. Менга динимни етказган элчидирлар.

Роббимни энг мукаммал дини Исломни менга етишига сабаб ул кишидир. Мен бу киши сабаб тўғри эътиқодни топдим.

  1. 3. Менга нафсимни, асли кимлигимни танитдилар.

Расулуллоҳ алайҳиссалом мен бир ожиз қул, Роббим эса барча Оламни Яратгувчи Аллоҳ таоло эканини билдирди.

  1. 4. Баданимнинг тарбиячиси.

Менга нафсим ҳамда танамни тўғри тарбиялашни ўргатдилар. Соғлигимга нима зарар, нима фойда – барини айтиб кетдилар.

  1. 5. Мулкимнинг тарбиячиси.

Яъни менга мулкимни қандай сарфлашни, ҳимоя қилишни ва тақсимлашни ўргатдилар.

  1. 6. Душманимни танитдилар.

Менинг душманим кимлигини танитиб қўйдилар. Унга қарши қандай чора кўришимни ҳам айтдилар.

  1. 7. Ўз фарзандларидан биз умматларини устун қўйдилар.

Ўзининг ўғилларининг вафотига рози бўлиб, умматни танлаганликлари мени ҳамиша шижоатлантиради. Умматдан ўғилларининг ўрнини босадиган ўғлонлар чиқишини умид қилганлар. Биз эса бу ишончга ҳеч ҳам лойиқ бўла олмаяпмиз…

  1. Суннатлари ҳаётимни енгиллаштирди.

Жоҳилият урф-одатлари ҳаётимизни қийинлаштириб юборган экан. Мен буни суннатни ўрганганим сари яхшироқ англадим. У зот алайҳиссаломнинг хар бир суннатида минг ҳикмат бор.

  1. 9. Энг гўзал хулқ эгаси.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳим васаллам бутун инсониятга гўзал хулқни ўргатиб, ибрат бўлиб ўтдилар.

  1. 10. Умматларига бўлган муҳаббатлари.

Ҳатто охирги нафасларида ҳам умматим дедилар…

Роббимиз Аллоҳ таолодан Ўзлари учун ҳеч нарса сўрамадилар.
То вафотларигача биз учун хайру ҳидоят сўрадилар…

Умму Маория

Баҳам кўринг

Leave A Reply