Мастура Барби
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Афиша Dailyнинг ёзишича, The Washington Post газетаси «Mattel компанияси ҳижоб кийган Барби қўғирчоғини тақдим қилди», деб хабар берган. Компанияни бундай либосли қўғирчоқ ишлаб чиқаришга Олимпиада ўйинларида ҳижобда қатнашган америкалик қиличбоз Ибтиҳож хоним Муҳаммад илҳомлантирган экан. Ибтиҳож хонимнинг айтишича, компания янги қўғирчоқ учун унинг спорт либосини андоза қилиб олган, у билан ҳамкорликда ишлаган, унинг ўзи ҳижоб учун мато танлаган, қўғирчоқнинг кўзларига сурма тортилган бўлишини маслаҳат берган. Спортчи қизнинг айтишича, Mattel компанияси унинг болаликдаги орзусини рўёбга чиқарибди. «Энди бутун дунёдаги қизчалар ҳижоб кийган Барби қўғирчоғини ўйнаши мумкин, мен эса бундан фахрланаман», дейди у. Мастура Барби қўғирчоғи 2018 йилда савдога чиқарилади. Қиличбозлик либосидаги Барби қўғирчоғининг қиличи ва қиличбозлар киядиган дубулғаси ҳам бор. 2016 йилнинг сентябрь ойида Россия ўйинчоқ ишлаб чиқарувчи ва сотувчилари уюшмаси Россияда Барби қўғирчоғини сотишни тақиқлашни таклиф қилиб чиққан эди. Бунга Барби қўғирчоғининг “Ислом оламнинг қадриятларига мос келмагани” сабаб қилиб кўрсатилган эди. Энди бу муаммо ҳал бўлган кўринади.

Манба: Жонли журнал

Мавзуга оид мақолалар
video width640 height360 mp4httpmuslimaat.uzwpcontentuploads201708video20170821103336.mp4video

23:55 / 21.08.2017 3539
Тунда қоим бўлиш қиёмат кунидаги узоқ туришни енгиллаштиради. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларнинг таҳажжуд ўқишларини назорат қилганлар. 43 давоми...

10:41 / 02.02.2017 7578
embedhttpsyoutu.be27OsM8JqhjEembed

03:23 / 22.11.2017 2666
Япония пойтахтида жойлашган университетлардан бири, талабалар учун ҳалол ошхона очди. Таомномага шариат талабларига мувофиқ тайёрланган гамбургерлар, товуқ давоми...

20:40 / 05.02.2017 3225