Закот ҳақида

МаслаҳатларЗакот ҳақида
Номаълум сўради 9 ой аввал

Ассаламу алайкум!
1) Алҳамдулиллаҳ ҳар йили Аллоҳ фарз қилган закотни Рамазон ойида ажратар эдик. Бу йил молларимиз божхонада ушланиб қолди. Яна 30-40 кунлардан кейин божхонадан оладиган бўляпмиз. Шу сабаб закот беришимиз кечикаяпти. Шу ўринда қандай йўл тутишимиз керак? Кечиктириб бўлса ҳам ўзимизни пулимиздан берсак яхшими ёки бирон кимсадан қарз қилиб бўлсада Рамазонда берганимиз дурустми?
2) Бир танишимиз ҳовли сотиб олаётиб биздан 37000 $ миқдорда қарз олди. Ўша вақтда кўп қаватли уйда яшарди. “Уйни сотиб қарзни бераман” деди. Аммо уйини сотгач қарзни бир миқдорини (17000$ ) берди. Қолганини қачон бериши ҳам маълум эмас.
Саволим шу одамда қолган қарзимиз, яъни 20000 $ дан ҳам закот беришимиз керакми?
Қимматли вақтингизни аямай саволларга жавоб бераётганингиз учун ташаккур.
Аллоҳ рози бўлсин.

1 жавоб
Odinaxon Muhammad Yusuf Маъмурият жавоб берди 7 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

1. Рамазонда берган яхши.
2. Унгунча ёки унганидан кейин бир марта берса кифоя.
Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг