Ёрдам

Номаълум сўради 9 ой аввал

Ассалому алайкум! Мен ҳар куни эрталаб уйғонганимда оғзимдан аччиқ таъм келябди. Шу ҳақида менга маслаҳат беринг?

1 жавоб
19941112lt жавоб берди 11 ой аввал

Ва алайкум ассалом.
Оғизда тахирлик ҳисси асосан 35-40 ёшдан катталар орасида учраб, унинг пайдо бўлишининг бир қанча сабаблари мавжуд :
-ёшга хос таьм рецепторларидаги ўзгаришлар;
-оғиз бўшлиғидаги касалликлар;
— сурункали ички касалликлар ,хусусан ошқозон-ичак тракти касалликлари(гастроэзофагеал рефлюкс , холецистит , холангит ,гепатит ) , эндокрин безлар патологиялари-гипотиреоз ва гипертиреоз -нерв касалликлари ,паразитар касалликлар (лямлиоз) ва онкологик касалликлар ҳ.к.
Агар оғиздаги тахирлик доимий равишда аниқланаётган бўлса , бу хатарли аломат .
Оғизда тахирлик хисси эрталаб наҳорга , овқатлангандан сўнгги , биронта антибиотик қабул қилгандан сўнг , ёнғоқ истеьмолидан сўнг ва ҳ.к. ҳолатларда пайдо бўлишига кўра тафофут қилинади .
Сиз таькидлаганингиздек каби эрталабки оғизда тахир таьмни туйиш гастроэзофагеал рефлюкс ёки ўт қопи ва жигар касалликларининг аломати бўлиб, у ўт суюқлигининг ичаккгинаа эмас,балки қизилўнгачга ҳам отилиб чиқиши сабабли пайдо бўлади. Бу белги жигар ўз функциясини яхши бажара олмаятганидан дарак беради.Жигар касалликларини эрта босқичда аниқлаш ўта қийин масала ,сабаби жигар оғриқни сезувчи рецепторлардан ҳоли бўлган Купфер ҳужайраларидан тузилган ва бу аьзо 80% га зарарланмагунича жигарда оғриқ хисси уйғонмайди !Аммо уй шароитида жигарнинг ҳолатини аниқлаш учун кичик бир тажриба ўтказиш мумкин : эрталаб 100-200 грамм қизил лавлагини ўзини ёки салат таркибида енг ва кетидан 1 стакан қайнаган сув ёки кўк чой ичинг. Агар шунда пешобингизни ранги қизариб кетса бу жигар фаолияти бузилганлигининг аниқ белгисидир.Ва бу шифокорга мурожаат қилишингиз учун кўрсатма бўла олади.
Умуман олганда оғиздаги тахирлик алоҳида бир касаллик бўлмасдан балки организмдаги бошқа бир касалликларнинг симптомидир. Шу сабабли бундай аломат кузатилганда гастроэнтеролог , невропатолог ва эндокринолог шифокорлари маслаҳати олиниб, тегишли хулосалар асосида даволаниш керак . Клиник-лабаратор текширувлардан ўт қопи ,жигар ва ошқозон ости бези, қалқонсимон безнинг УЗД си , фермент ва билирубин текширувлари зарурий текширувлардан ҳисобланади.
Оғиздаги тахирликни то сабаби аниқлангунича йўқотиш учун қуйидагиларга амал қилиш керак :
-Чекишни ташлаш ёки чегаралаш ( таьм рецепторларини йўқолиб кетишини олдини олади) :
-Пархезга риоя қилиш-ачиқ , ёғли ,қовурилган, ҳазми оғир таомларни чегаралаш (ошқозон-ичак касалликларини олдини олади).
-Тез-тез,кам-камдан овқатланиш ;
-Овқатланибоқ уйқуга ётмаслик;
-Ичак сорбентларини, пребиотикларни қабул қилиш воситасида организмни токсинлардан ҳалос қилиш :
-Стрес омилларини истисно қилиш, тоза ҳавода сайр қилиш, спорт турлари билан шуғулланиш ( психика бузилишлари ва нерв астенияси ҳолатларида яхши самара беради).
 

Баҳам кўринг