Шамоллаш туфайли

Sitora сўради 1 йил аввал

Ассалому алайкум! Шамоллашим борлиги туфайли ҳидли суюқлик келиб туради. Бу намоз пайтимда ноқулайлик туғдиради. Кўзим ҳам шамоллаган. Қандай даволанай? Намозимни ўқийверайми?

1 жавоб
19941112lt жавоб берди 1 йил аввал

Ассаламу алайкум! Узр,синглим вақтида қарай олмабман…Сиз назарда тутган ҳидли суюқлик келаётган бўлса, бу таҳоратни бузувчи ҳолат ҳисобланади . Ҳар намоз учун алоҳида таҳорат олиш керак, қачонки икки намоз орасида таҳоратли ҳолда ета олмасангиз. Даволанишингиз шарт. Гинекологик кўрикдан ўтинг, бактериологик экмага таҳлил топшириш керак, натижага қараб, яъни чиққан микрофлорага қараб туриб даво ўтказилади. Бачадон ва унинг ортиқларида яллиғланиш бўлса (сальпингит,сальпингоофарит), қин шиллиқ қаватлари яллиғланишида ҳам шу ҳолатлар кузатилади. Текширувлардан ўтинг, керак бўлса ТОРЧ инфекцияга ҳам қон топширинг. Кўпроқ анемия ва ТОРЧ инфекциялар ҳам узоқ муддат чаноқ-сон аъзолари соҳасида урогенитал инфекциялар ривожланишига туртки, асос бўлиши мумкин, шу сабабли шу 2 касалликни истисно қилиб, даволаниш келажакда жинсий аъзоларда касалланиш камайишига ёрдам бўлади. Кўздаги ажралмалар характери бўйича сувсимон, йирингли ва ҳ.к. бўлиши мумкин. Агар ажралма сувсимон ва кўзда қичишиш ва бурунда ҳам қичишиш, аксириш, ҳалқум қичиши кабилар билан давом этаётган бўлса, бу аллергик конъюктивитга далолатдир, агар ажралма қуюқ, ёпишқоқ, киприкларни ёпиштириб қўядиган даражада ва ранги хира бўлса бактерал конъюктивитга далолат. Бунда даво асосан гигиенага риоя қилишдан бошланади, қўлларни тез-тез совунлаб ювиб туриш, кўзни ҳадеб ишқалайвермаслик, дастрўмолчаларни дазмоллаб ишлатиш аҳамиятли. Кўз томчиларидан Ципролет ,Альбуцид (Сульфацил натрия ) кабиларни врач маслаҳати асосида қўллаш мумкин -2 томчидан  3 маҳал , 5-7 кун давомида.

Баҳам кўринг