Сўзлар ҳақида

Номаълум сўради 9 ой аввал

Ассалом алайкум! Эндаметрий ва овуляция дегани қандай маъно беради ва бу иккала ибора организмда қандай касб эгаллайди.  2 йилдан бери фарзандсизлик қийнайди. 1 ойда ҳайзим ўз вақтида келса, кейинги ойда 10-15 кун кечикади. Бу сўзларни бефарзандликка алоқаси борми?

1 жавоб
19941112lt жавоб берди 1 йил аввал

    Ва алайкум ассалом.
Эндометрий бу бачадон деворининг ички қисми ҳисобланади,бундан ташқари параметрий ҳам мавжуд ,у бачадоннингташқи , атроф томонлари ҳисобланади . Эндометрий нормал қалинликда бўлса ва ўз функциясини меьёрида бажарса ҳомиланинг бачадонга ёпишиб ривожланиши учун қулай шароит яратилади , аксинча бўлса ҳомиланинг барвақт тушиши ва ривожланмай қолиши содир бўлиши мумкин. Қисқаси шу …
Овуляция эса бу туҳум ҳужайранинг фолликуладан ажралиб чиқиши . Нормал 28 кунлик ҳайзда у 12-14-кунларга тўғри келади. Овуляция кунларини УЗД воситасида ва базал температурани ўлчаш орқали аниқлаш мумкин.
Аллоҳ дардингизга шифо берсин  ва солиҳ зурриётлар билан сийласин.

Баҳам кўринг