Қорин дам бўлиши

oyshaxon сўради 1 йил аввал

Ассалом алайкум! Мени саволим қорин дам бўлганда қандай дори ичиш керак ёки табиий йўл билан қандай даволаш мумкин? 3кун олдин ёғли қовурмадан кейин устидан анор едим. Ўшандан кейин қорним дам бўлишни бошлади. Аптекадан УГОЛ деган дори олиб ичдим таъсир қилмади. Ичим қотган эмас. Иккинчи  куни бўйи хеч нарса емадим фақат эспумизан ичдим, барибир дам бўлаяпти ҳеч нарса емаган бўлсам хам. Бугун учинчи кун ҳозирча ҳеч нарса еганим йўқ. Маслаҳат беринг нима қилай?

1 жавоб
19941112lt жавоб берди 1 йил аввал

Ва алайкум ассалом. Бу ҳолат тиббиётда метеоризм деб юритилади . Уни қўзғовчи омиллар кўп . Шуни айтиб ўтиш керакки, метеоризм касаллик бўлмай,балки у ёки бу касалликнинг намоён бўлиш ҳолати,симптоми бўлади. Масалан, невроз, энтерит,колит, ичак дисбактериози , гижжа касалликлари , перитонит , ичак ўсмалари , ошқозон ости бези ферментларининг етишмовчилиги ва ҳ.к.лар . Давони шифокор тегишли текширувлардан сўнг белгилайди . Аввал касаллик сабабини топиш зарур. Оила шифокори ёки гастроэнтерологга мурожаат қилинг.

Баҳам кўринг