Қизимга ўзим танлаган исмни қўйсам бўладими?

МаслаҳатларМавзу: Динда саволим борҚизимга ўзим танлаган исмни қўйсам бўладими?
Номаълум сўради 1 йил аввал

Ассалому алайкум! Саволим қуйидагича: биз Рамазон ойида Аллоҳнинг раҳмати ила қиз фарзандли бўлдик. Мен қизимга Мубашира ёки Уммугулсум деб исм қўймоқчи эдим, отамнинг оталари Маҳбуба деб исм қўйибдилар. Бу исмни инкор этган ҳолда, ўзим ният қилган исмни қўйсам бўладими? Аёлим интернетдан фойдалана олмаганлиги сабабли мен жўнатаяпман, узр сўрайман. Аллоҳ рози бўлсин!

1 жавоб
Odinaxon Muhammad Yusuf Маъмурият жавоб берди 1 йил аввал

Ва алайкум ассалом. Ўз фарзандингизга ўзингиз исм қўйсангиз бўлади. Лекин сиз айтган ҳолатда катталарга нисбатан одобсизлик бўлиб қолиши ҳам бор. Валлоҳу аълам.

Баҳам кўринг