Оилавий муаммолардан зўриқиш

МаслаҳатларМавзу: Психолог маслаҳатиОилавий муаммолардан зўриқиш
сўради 9 ой аввал

Ассалому алайкум Сакийна опа! Ёшим 19 да кайфиятим жуда ўзгарувчан, 2- 3 йил олдин кучли руҳий зўриқишни бошимдан ўтказдим бунга сабаб оилавий муаммолар бўлди.  Ҳамма муаммолар изига тушди, лекин мен оила аъзоларим билан муносабатда бўлишга чўчияпман, нафақат улар билан балки курсдош, группадош дугоналарим билан муносабатларга нисбатан менда ҳайиқиш кучли, кимгадир ишонишим, ўзимга дўст танлашим жуда қийин, улар билан чиройли муомалада бўламан,  лекин бу муомалам уларни хафа қилиб қўймаслик учун холос. Атрофимдаги ҳар бир одамни шунчаки айтган гапи ҳам мени жуда хафа қилади  лекин буни ҳеч кимга сездирмайман. Бу ҳолатдан жуда ҳам қийналиб кетаяпман, лекин ким биландир сирлашишга қўрқяпман. Бу ҳолатим нормалми? Бу ҳолатдан мустақил равишда чиқиб кетсам бўладими? Ёки бу вақтинчалик ҳолатми?

1 жавоб
19941112lt жавоб берди 1 йил аввал

Ва алайкум ассалом ,бу вақтинчалик ҳолат деб ўйлайман .Агар шу ҳолат ҳали ҳам давом этаётган бўлса психологга юзма-юз учрашиб, маслаҳат олганингиз маьқул.

Баҳам кўринг