Оила масаласи

МаслаҳатларОила масаласи
Номаълум сўради 1 йил аввал

Ассалому алайкум! Мен 3 нафар фарзанднинг онасиман. Охирги пайтларда турмуш ўртоғим билан муносабатимиз умуман яхши эмас. Улар фақат болалар учун яшаётганларини қайта-қайта айтадилар. Менга бу нарса қаттиқ тегсада, урушиб қолмаслик учун ҳеч нарса демайман. Гапларининг орасида «тўрт томонинг қибла, хоҳлаган нарсангни қилавер, хоҳласанг эрга тегиб кетавер» дейдилар. Бу гаплар талоқ тушишига сабаб бўлмайдими?

Баҳам кўринг