Илтимос, маслаҳат беринг

МаслаҳатларМавзу: Психолог маслаҳатиИлтимос, маслаҳат беринг
Номаълум сўради 9 ой аввал

Ассалому алайкум Сакийна опа! Авваламбор шундай саҳифа очганингизлар учун Аллоҳ сизлардан рози бўлсин! Саволим шуки, мени кимдир кичик гап билан ҳам хафа қилиши мумкин, арзимаган нарсага хафа бўлиб, сиқилиб юраман, ўзимга доим ачинаман, бошқаларни ҳам раҳми келиши, тушунишини хоҳлайман мени хафа қилишганларида. Турмуш ўртоғимни гапларини ҳам кўтара олмайман, жуда кўп стрессда юраман, асабийлашсам ўзимни босолмай қоламан. Маслаҳат беринг нима қилай?

1 жавоб
19941112lt жавоб берди 1 йил аввал

Ва алайкум ассалом . Амийн.
Энг аввало ғазабланманг!
Мусулмон инсон ҳар бир яхшилик ва ёмонлик Аллоҳнинг қадари билан юзага келишини яхши англамоғи керак. Шундагина унга келаётган бало-мусибатларни енгиб ўтиши осон кечади .Ижозат берсангиз Доктор Оиз Қарнийнинг » Ўкинма » номли асарларидан сизга тегишли ерларидан иқтибос келтирсам:
«Ғамгин бўлманг! Қуйидаги қоидалар сизни саодатга элтади:
1. Агар сиз бу кун чегарасида яшамас экансиз,зеҳнингиз тарқоқ бўлиб, ҳар ишда изтиробга тушасиз, ғам-қайғуларингиз кўпаяди . «Тонгга кирсанг,тунни кутма ,тунга кирсанг,тонгни кутма».
2. Ўтмиш ғам-ғуссаларини унутинг,ўтмишдаги ишлар учун ғам чекиш аҳмоқликдир.
3.Келажак ташвишини ҳам ҳозирдан чекманг.Чунки у ғайб оламидир,келажак келгунига қадар у ҳақида ўйлашни ташланг.
4. Бировларнинг танқидларига парво қилманг,солиҳ амаллар қилишда собитқадам бўлинг. Танқид сизнинг қийматингизни баҳолайди.
5.Аллоҳга имон келтириш ,солиҳ амал қилиш гўзал,бахтли ҳаёт гаровидир.
6.Осойишталик ,хотиржамлик ва роҳатни истаган киши Аллоҳни кўп ёд эсласин.
7.Барча нарса Мавломизнинг қазоси ва қадари билан эканини билинг.
8.Ўзгалардан миннатдорчилик кутманг.
9.Нафсингизни энг ёмон оқибатлар эҳтимолини ҳам кўтара олишга ўргатинг.
10.Балки ўша иш содир бўлса, унинг ортида сиз учун яхшилик бордир.
11. Қазонинг барчаси мусулмон учун яхшиликдир.
12.Раббингиз сизга ато этган неьматлар ҳақида фикр қилинг ва унга шукр қилинг.
13. Сиз ўзингизга берилган имкониятлар билан одамларнинг кўпидан устун эканингизни билинг.
14.Ҳар икки соат оралиғда фаровон ҳаёт бордир.
15. Инсон бошига тушган мусибат уни дуо қилишга , Парвардигорига бўғланишга ундайди.
16. Мусибатлар ақл ва қалбнинг малҳамидир.
17.Албатта қийинчилик ортидан енгиллик ҳам бор.
18.Арзимас синовларга руҳиятингиз синиб, таслим бўлиб қолманг.
19. Парвардигорингизнинг мағфирати кенгдир.
20.Ғазабланманг! Ҳеч қачон ғазабланманг.
21. » Осмонда эса ,сизларнинг ризқларингиз (ёмғир) ва сизларга ваьда қилинаётган нарса (жаннат) бордир» . Зариёт сураси ,22-оят.
22. Сизни хавотирга солаётган ишларнинг кўпи амалда юз бермайди.
23.Мусибат эгаларидан ибрат олинг.
24. Аллоҳ таоло кимни яхши кўрса ,уни имтиҳонлари билан синайди.
25. Ғам-қайҳуни аритувчи вирд ва дуоларни кўп такрорлаб юринг.
26. Керакли ва фойдали амаллар билан машғул бўлинг ,бекорчиликни тарк этинг.
27.Ҳар хил иғвою мишмишлардан йироқ бўлинг,асоссиз ва далилсиз ҳеч қачон уларга ишонманг.
28. Адоватга ўч олишга бўлган ташналик душманингиздан кўра ўзингизнинг соғлигингизга зарардир.
29. Бошингизга тушган мусибат ва синовларга чиройли сабр қилишингиз гуноҳларингиз учун каффоратдир».
Имконингиз бўлса шу китобни топиб,ўқиб чиқсангиз бўлади,анча таскин топасиз деган умиддаман.

Баҳам кўринг