Маслаҳат

Номаълум сўради 12 ой аввал

Салом.  Мени ёшим 20 да.  Мени юрагим авваллари 10 секундларча сиқиларди охирги вақтларда кўп санчаяпти, арзимаган нарсагаям асабийлашаман, хотирам ҳам яхшимас, ревматизм бор. Илтимос маслаҳат беринг!

1 жавоб
19941112lt жавоб берди 1 йил аввал

Ва алайкум ассалом . Агар сизда ревматизм ташхиси бўлганида у 5 ёшгача қўйилган бўлар эди , агар шу ёшингизда ревматизм деб ташхис қўйишган бўлса бу хато хулоса , балки реактив артрит , ревматик артрит ёки ревматоид артирит ташхисларидан бири қўйилган бўлиши эҳтимол. Бу ташхисларнинг бари бошқа-бошқа касалликлардир ва уларни даволаш тактикаси ҳам бир -биридан фарқли.
Агар сизга болаликдан -5 ёшингизгача ревматизм ташхиси қўйилган бўлса , у ҳолатда юрагингизни ЭХОЭГ ва ЭКГ қилдиришни маслаҳат бераман , шу ҳулосаларсиз хулоса чиқариш ва даволаш мумкин эмас. Бу ҳолатда бир қанча лабаратор таҳлиллар (ревмопроба , умумий қон таҳлиллари ва ЭКГ ,ЭХОЭГ ва б.қ. лар асосида ) ревматолог тавсия қилган давосини олишингиз керак.
Кўкрак соҳасидаги оғриқлар эса нафақат юрак касалликларида ,балки умуртқа поғонасининг кўкрак қисми остеохондрозида, Титце синдромида, қовурғалараро невралгияларда ,юрак неврозида , миозитларда ва ҳ.к.ларда кузатилиши мумкин.
Оддий инсон бу касалликларни мантиқан фарқлаши қийин , шунинг учун оила шифокорингизга тезроқ мурожаат қилинг .

Баҳам кўринг