Маслаҳат керак

Номаълум сўради 9 ой аввал

Ассалому алайкум!  1 ёшли қизим бўлар-бўлмас инжиқлик қилиб, ғингшийди.  Уйқусида кўп безовта бўлади. Бунинг сабаби нимада? Жавоб учун раҳмат.

1 жавоб
19941112lt жавоб берди 12 ой аввал

Ва алайкум ассалом. Бунинг сабаблари қуйидагилардан бири бўлиши мумкин: бола  бош мия перинатал энцефалопатияси , гипоксик-ишемик энцефалопатияларда ( кўпинча асфиксия , киндик ўқига ўралиб туғилган ,онасида токсикоз,гестоз бўлган болаларда учрайди ) ,эьтибор етишмаслигидан,қўрққанида , ёлғизликда чўчишдан , оч қолганида , баьзан гельминтозларда -орқа йўлида қичишиш бўлганида , қулоқ,қорин  оғриши сабабли , тишлари чиққанида милкларида оғриқ сабабли ,кислород етишмовчилиги сабабли ( хонада етарлича шамоллатиш бўлмаслиги оқибатида ) йиғлаши мумкин. Агар ўғил бола бўлса фимоз — жинсий аьзоларидаги кертмак яллиғланиши сабабли ҳам яхши пешоб қила олмай йиғлайди. Шифокор кўригига олиб чиқишни тавсия қиламан.

Баҳам кўринг