helicobakter pylori нима?

Номаълум сўради 9 ой аввал
  • Ассалому алайкум Сакийна опа. Илмингизни Аллоҳ таоло янада зиёда қилишини тилаган ҳолда савол бермоқчи эдим. 1 ой олдин Ҳеликобактер Пилори ИгГ га қон анализ топширган эдим. Натижа 2.5 чиқди норма 0-0 45 о.экан. Бу бактериями? Нима сабаб бўлиши мумкин? Бу бактериядан халос бўлиш мумкинми?
2 жавоб
19941112lt жавоб берди 1 йил аввал

Ва алайкум ассалом . Ҳа ,бу ошқозон-ичак трактида яшаб,у ерда ошқозон ва 12 бармоқли ичак яраси ва баьзан онкологик касалликлар келиб чиқишига сабаб бўлувчи микроб,бактериянинг бир тури ва  унинг миқдори меьёрдан ортиб кетиши салбий оқибатларга олиб келади. Одатда ошқозон шиллиқ қаватида жойлашиб, ноактив ҳолатда бўлади,аммо иммун ҳолатининг сусайиши уни активлашишига сабаб бўлади . Одатда хеликобактериоз ошқозонда оғриқлар,кўнгил айниши,жиғилдон қайнаши ,кекириш ,қайт қилиш каби симптомлар билан намоён бўлади . Юқиш йўли сўлак ,шиллиқ воситасида . Кўпинча оиласида ошқозон ,12 бармоқ ичак яра касалликлари билан оғрувчи шахслар бор оила аьзоларида бир неча кишида яра касаллиги кузатилиши охирги статистика маьлумотларида қайд қилиняпти . Бу ҳам хеликобактериоз ҳолатини оилаларда кузатилиши ушбу бактерияни даволанмай қолиши сабабли деб қайд қилинган.
Албатта бу касалликни даволаш усуллари бор. Қуйида шу ҳақида ёзамиз.

19941112lt жавоб берди 1 йил аввал

Аввало эрадикация тушунчаси билан таништирсам.Эрадикация организмдаги микроб-хеликобактери пилорини йўқотиш мақсадида бир неча антибиотикларни комплекс ҳолда қўллашдир .Униг афзал томонлари билан биргаликда асоратлари ҳам бўлиши мумкин (жигар касалликлари билан оғриган беморларга кўпинча ).Бу касалликни даволашнинг 2 усули мавжуд: тиббий усул (антибиотиклар билан эрадикация қилиш — микробни йўқотиш ) ва халқ табобати йўллари билан даволаш . Хўш, қай усулни танлаган маьқул ? Бу ҳар бир организм учун индивидуал масала ва шифокор кўриги асосида ҳал қилинади. Агар сизда юқоридаги каби гастрит,яра касалликлари аломатлари кузатилмаса ва микроб титри паст бўлса табобат йўли билан даволанишингиз мумкин , акс ҳолатда, агар микроб титри баланд бўлса ( сизнинг тахлилингизда у баланд ) ва гастрит ,яра касаллиги аломатлари бўлса ёки тасдиқланса  3 компонентли ёки 4 компонентли антибиотиклар билан эрадикация ўтказилиши керак.
  3 компонентли терапия схемаси қуйидагилардан иборат :
Омепразол 20мг  1 капсуладан  1 маҳал  7 кун .
      +
Кларитромицин ( Кларанта )  500 мг  1табл дан   2 маҳал   5-7 кун .
      +
Метронидазол  500 мг   2 маҳал   5-7 кун .

Ҳозирда юқоридаги учала антибиотикни ўзида бир вақтда жамлаган Пилобакт препарати мавжуд ,уни 3 табл дан  2 маҳал  7 кун давомида ичиш кифоя (албатта шифокор кўриги ва кўрсатмаси асосида ).
4 компонентли терапияда юқоридагиларга қўшимча равишда  Висмут препарати Де нол ҳам қўшилади .
Қайси терапияни қўллашни шифокорингиз кўрик асосида ҳал қиладилар.
Қуйидаги табиий воситалар ва ўсимликлар ҳам хеликобактерини эрадикациясида самарали таьсирга эга (иқтибос келтираман ):
Противомикробные народные средства от хеликобактериоза

За один час до еды можно принимать особую спиртовую 10% настойку прополиса. Оптимальная дозировка не должна превышать 10 капель на 1 стакан воды. Курс лечения основывается на длительном употреблении средства, количество которого должно составлять не менее 100 мл.
Рецепт 1. Прием кедрового масла в различных дозах при хеликобактер пилори в желудке.
Рецепт 2. При повышенной кислотности желудка принимают отварное в течение пяти минут льняное семя. Затем его нужно настоять час-два и процедить. Слизь, получившуюся от отвара, по одной столовой ложке нужно выпивать перед едой.
Рецепт 3. Пить выжатый сок из картофеля по половине стакана перед едой. Это средство также при повышенной кислотности желудка.
Рецепт 4. Спиртовая настойка прополиса (10 капель на стакан воды), которую нужно принимать до еды действует на бактерию антибактериально. Требуется выпить такой настойки до 100 мл. Это будет курсом лечения.
Рецепт 5. При пониженной кислотности желудка. Свежевыжатый сок капусты по половине стакана перед едой.
Рецепт 6. Сок листьев подорожника. Нужно запивать ложку такого сока теплой водой перед каждым очередным приемом пищи.
Рецепт 7. Сделайте отвар или настой из следующих сборов: а) по ложке — календула, зверобой, тысячелистник; б) золототысячник, девятисил (корень), зверобой; в) тысячелистник, ромашка, чистотел, зверобой. Небольшими частями нужно пить отвары или настои этих трав перед едой при любой кислотности желудка.
Пархезга риоя қилишни ҳам унутманг. Хеликобактериоз фақат ошқозон касаллигигина эмас балки бутун организмнинг касаллигидир,яьни у иммунитет тнқислиги ,организмнинг кучсизланиши ,авитаминоз ҳолатлари билан боғлиқ ,шундай экан организмни чиниқтириш,тўғри овқатланиш,стресс ҳолатларидан имкон борича қочиш ,кўпроқ витаминларга ва минералларга бой озуқа моддаларини истеьмол қилиш аҳамиятли .

Баҳам кўринг