Дезодарант сепиш ва машинадан бериладиган закот ҳақида

МаслаҳатларМавзу: Динда саволим борДезодарант сепиш ва машинадан бериладиган закот ҳақида
Номаълум сўради 1 йил аввал

Ассаламу алайкум! Сизга қуйидаги икки савол билан мурожаат қилмоқчиман:

1. Ёзда  ҳар-хил ҳидларнинг олдини олиш учун баданга дезодарант сепса рўза бузиладими?

2. Закот берилиши учун мол кўпайиб туриши керак деб эшитгандим. Мен машина олди-сотдиси билан шуғулланаман. 6 ой илгари янги машина олганман сотгани, уни ҳозир минмаймиз. Шу машинадан ҳам закот бераманми? Унинг қиймати кўпаймайди. Олдиндан жавобингиз учун катта раҳмат

1 жавоб
Odinaxon Muhammad Yusuf Маъмурият жавоб берди 1 йил аввал

Ва алайкум ассалом.
1. Рўза кунлари ҳушбўй сепиш макруҳ, уни ҳидлаш рўзани очади. Шунга эҳтиётан сепмаслик керак.
2. Закотни бир йил ўтган, айланиб турадиган молдан чиқарилади. Валлоҳу аълам.

Баҳам кўринг