Бугунги кунда кимни мискин деб айтамиз?

МаслаҳатларМавзу: Динда саволим борБугунги кунда кимни мискин деб айтамиз?
Номаълум сўради 1 йил аввал

Ассалому алайкум! Барча қилаётган ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин! Фитр садақа ва фидяни кимларга бериш энг маъқули? Китобларда «мискин» дейилган, ҳозирги кунимизда кимлар мискин ҳисобланади? Эри қамоқда ёки қарздор бўлган оилалар ҳам шунга кирадими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

1 жавоб
Odinaxon Muhammad Yusuf Маъмурият жавоб берди 1 йил аввал

Ва алайкум ассалом. Ҳанафий мазҳаби таърифида мискин ҳеч нарсаси йўқ, фақир эса баъзи нарсалари бор-у, лекин моли шаръий нисобга етмаган одамлардир. Фитр садақасини мискинга ҳам, фақирга ҳам бериш мумкин. Валлоҳу аълам.

Баҳам кўринг