Аёллар таровеҳ намозини қандай ўқийдилар?

МаслаҳатларМавзу: Динда саволим борАёллар таровеҳ намозини қандай ўқийдилар?
Номаълум сўради 1 йил аввал

Ассалому алайкум! Мен намоз ва рўза тутишни бошлаганимга унча кўп бўлмади.   Қуръон ўқишни билмайман. Кечалари таровеҳ намозини ўқимоқчи эдим. Илтимос йўл кўрсатинг, намозни қандай ўқисам бўлади? Жавобингизни кутиб қоламан. Олдиндан катта раҳмат!

1 жавоб
Odinaxon Muhammad Yusuf Маъмурият жавоб берди 1 йил аввал

Ва алайкум ассалом. Таровеҳ намози 20 ракъат ўқилади. Қийналганлар саккиз ракъат ўқиса ҳам бўлади. Хуфтон намозидан кейин, витрдан олдин ўқийсиз. Икки ракъатдан ўқилади, ҳар ракъатига зам сура қўшилади. Ҳар тўрт ракъатдан кейин ўтириб, тасбеҳ айтилади. Валлоҳу аълам.

Баҳам кўринг