Асабий онаман

Номаълум сўради 1 йил аввал

Ассалому алайкум. 3 ёшли қизим бор. Бошқа фарзандимиз йўқ. 3 ёш бўлса ҳам ҳозирдан феъли оғир. Жуда шўх ва мағрур. Эрка эмас, лекин бирон ёмон иш қилса уришсам, аразлаб хонага кириб кетадиган ёки кечирим сўра десам, сўрамай, индамай тураверадиган одат чиқарди. Кўп уришаман, танбеҳ бераман, кези келса жуда чегарадан чиқиб беодоблик қилса ураман ҳам. Охирги пайтларда эътибор берсам жуда асабий бўлиб, кичик нарсаларни деб ҳам болага бақирадиган бўлиб қолдим. Бола ҳам бунга кўникиб, унча мунча уришганимни ўзига олмаяпти. Яхши гапириб тарбия қиламан десам, дарров эркаланиб айтганимни умуман қилмай қўйяпти. Боғчага бормайди. Турмуш ўртоғим иккаламиз тарбиямиз остида. Чет элда яқинлардан узоқдамиз. Бошқаларнинг таъсири унча йўқ. Турмуш ўртоғим ҳам қаттиққўллар, тарбияга жиддий қарайдилар, айниқса қиз бола бўлганига. Сиздан илтимос шу ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда бир маслаҳат беринг. Тарбияга қандоқ ёндошишимиз яхши бўлади? Ўзимнинг асабий бақиришларимни ҳам тўхтатиш учун нималар қилишим жоиз? Аллоҳдан фарзандимни тарбиясини осон қилишини доим дуоларимда сўрайман. Жавоб учун олдиндан раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин.

Баҳам кўринг