Акция ҳақида

МаслаҳатларАкция ҳақида
Номаълум сўради 10 ой аввал

Ассалому алайкум!
Мен сизга чет элдан мурожаат қилмоқдаман. Мен бу ерда талабаман. Бир ўқитувчим мендан Исломнинг акция ютиб олишга қандай муносабат билдиришини сўраб қолди. Мавзу асосан лоторея ҳақида кетаётганди ва шунга ўхшаш томони борлиги учун сўради буни. Мен ўзим аниқ билмаган нарсам ҳақида жавоб бера олмаслигимни ва илмли инсонлардан сўрашим кераклигини айтдим. Илтимос шу саволимга иложи бўлса Қуръон оятлари ва Ҳадислар билан жавоб берсангиз.
Яна шу мавзуга оид қўшимча савол: бу ҳақда манбалардан қайси сўз ёки мавзу орқали излансам бўлади? Бу сўз янги кириб келган сўз бўлгани туфайли қандай изланишни билолмадим. Тўлиқ маълумотга эга бўлиб, уларни таржима қилиб, аниқ жавоб бермоқчиман. Истагим динимизнинг қай даражада ҳаққоний эканини чиройли тарзда кўрсатиш холос.
Жавоб учун олдиндан раҳмат! Аллоҳ сиздан ва аҳли оилаларингиздан рози бўлсин!

1 жавоб
Odinaxon Muhammad Yusuf Маъмурият жавоб берди 9 ой аввал

Ва алайкум ассалом. Қайси тилдаги маъноси керак? Бизга манзилингизни ёзиб юборсангиз, топган маълумотларимизни сизга йўллаб қўямиз, иншааллоҳ.

Баҳам кўринг