Намоз

maftuna сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум!

Чақалоғи бор она намоз ўқиётганида уйда ёлғиз бўлса ва боласи намоз ўқиб бўлмасидан аввал уйғониб йиғлаб қолса, бeшик ёки бeланчакни тeбратган ҳолда намозини давом эттириши мумкинми ёки бола йиғласа ҳам тугатиб олиш кeракми?

1 жавоб
Odinaxon Muhammad Yusuf Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Бешик ёки беланчакни тебратиш намоздан ташқари амал ҳисобланиб, намозни бузиш эҳтимоли бор. Бундай ҳолатда суннатга эргашиб намозни енгил қилган афзал. Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг