Эрнинг аёли устидаги ҳақлари

МаслаҳатларМавзу: Динда саволим борЭрнинг аёли устидаги ҳақлари
Имронбек сўради 2 хафта аввал

Ассалому алайкум! Мен эрнинг аёли устидаги ҳақлари қандай эканлигини батафсил билмоқчиман. Илтимос, жавобни тўлиқ берсангиз.

1 жавоб
Odinaxon Muhammad Yusuf Маъмурият жавоб берди 2 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!
ХОТИННИНГ БУРЧЛАРИ

Оилада аёлларнинг ўз эрлари олдида бир неча бурчлари борлиги шариатда Қуръони Карим ва Суннат асосида баён қилинган. Аёлларнинг бу бурчларини эркаклар эмас, балки Аллоҳ таолонинг шариати белгилагандир.
1. Хотиннинг эрга итоат қилмоғи.
Исломда аёлнинг эрига итоат қилиши шариатга итоат қилишидир. Шу-нинг учун ҳам шариатга хилоф ишларда аёлнинг ўз эрига итоат қилмасликка тўла ҳаққи бор.
Маълумки, ҳар бир жамиятнинг ўз раҳбари бўлади. Раҳбари бўлмаган жамиятнинг жамиятлиги қолмайди. Оила ҳам кичик бир жамият. Унда жамиятнинг барча белгилари митти кўринишда мавжуддир.
Оила ҳаётида бошлиқ вазифасини эр адо этишини бугунги кунда барча халқлар бир овоздан тасдиқламоқдалар. Исломда эрнинг оиладаги бу раҳбарлигига «масҳулият» деб қаралади. Лекин «оила бошлиғи» дегани, баҳзилар хаёл қилганидек, оиланинг бошқа аҳзоларига жабр-зулм ўтказиш, «айтганим-айтган, деганим-деган» йўсинида «ҳокими мутлақ» бўлиш эмас. Балки бу эрнинг ўз оиласининг ҳамма тарафдан баркамол бўлиб, саодатли, тинч-омон яшашига оила бошлиғи сифатида масҳул бўлишидир.
Оила кичик бир жамият. Унинг раҳбари эркакдир. Бинобарин, оиланинг саодатли бўлишининг шартларидан бири эрга итоатдир.
Баҳзи эркаклар буни мутлақ ҳокимлик деб англайдилар. «Мен нимани хоҳласам, шу бўлиши керак» деб, шарҳий ҳуқуқларини суиистеҳмол қиладилар, ҳатто аёлларга зулм қилиш даражасигача етадилар ва буни, ўзларича, «шариат ҳукми» деб талқин қиладилар.
Баҳзи аёллар эса, аксинча, эрга итоат қилишни хору зорлик, ўзини пастга уриш, мутелик деб тушунадилар-да, уни тан олмайдилар. Ана шундай сар-кашликлар натижасида орада тушунмовчиликлар келиб чиқади.
Аслида эса ундай эмас. Аввало, бу итоат чекланган, чунки шариат қоидаси бўйича, Аллоҳ гуноҳ деб ҳисоблаган ишларда бандага итоат қилиб бўлмайди.
Масалан, ота‑онами, эрми, бошлиқми, ким бўлмасин, ҳаром, гуноҳ ишга буюрса, унга ҳеч ким бўйсунмайди. Қолаверса, оиладаги итоат эрнинг оила раҳбари сифатидаги ҳурмати юзасидан бўладиган итоатдир. Шунинг учун бу савобли иш оилавий ҳаёт доирасида ва ақл-идрок билан адо этилиши шарт.
Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида, эрига итоаткор аёлларнинг мақтовида қуйидагиларни айтади:
فَالصَّالِحَاتُ قَانِتَاتٌ حَافِظَاتٌ لِّلْغَيْبِ بِمَا حَفِظَ اللّهُ

«Солиҳа аёллар – итоаткор ва Аллоҳнинг ҳифзи-ҳимояси бўйича ғойиб(эр)ларининг муҳофазасини қилувчилардир» (34‑оят).
Яҳни мўмина, солиҳа аёлларнинг табиатида эрига итоаткорлик бордир. Биз «итоаткор» деб таржима қилаётган сўз ояти каримада «қонитаатун» лафзи ила келган. Бу сўз ўз иродаси, рағбати ва муҳаббати ила давомий итоат қилиш маҳносини англатади. Демак, мўмина, солиҳа аёлнинг ўз эри-га итоат қилиши қўрққанидан, мажбурликдан ёки бошқа бирор боисдан эмас, балки ўз масҳулиятини тушунганлигидан келиб чиққан бўлади. Бу итоат ўзини тушунган, ҳаётдаги ўрнини, вазифаси ва масҳулиятини ҳис эт-ган оқил инсоннинг итоатидир.
Мўмина, солиҳа аёлларнинг ажойиб табиатларидан яна бири, улар:
«Аллоҳнинг ҳифзи-ҳимояси бўйича ғойиб(эр)ларининг муҳофазасини қилувчилардир».
Яҳни, эрлари ёнларида турган пайтлардагина эмас, бирор сабаб билан оиладан узоқда бўлган чоғларида ҳам уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини, обрў-эҳтиборларини, мол-мулкларини муҳофаза қиладилар. Муҳофаза қилишлари ҳавои нафсга мувофиқ ёки ўз фикрларича ёҳуд эрларининг та-лабига биноан бўлмайди. Балки, бу борада ягона ҳоким, ҳуқуқ ва бурчлар-ни энг тўғри белгилаб берувчи олий ҳакам – Аллоҳ таоло бор. Шунинг учун ҳам оятда «Аллоҳнинг ҳифзи-ҳимояси бўйича», дейилмоқда. Бундай аёллар Аллоҳ таоло ҳифз қилинишини амр қилган нарсаларни муҳофаза қиладилар.
Имом Ибн Жарир Табарий ва Ибн Абу Ҳотим раҳимаҳуллоҳлар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом:
«Аёлларнинг яхшиси – назар солсанг, хурсанд қиладиган, амр қилсанг, итоат этадиган ва ғойиб бўлсанг, ўз нафсида ва молингда сени муҳофаза қиладиганидир», – деганлар.
Имом Аҳмад Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Агар қайси бир аёл беш вақт намо-зини ўқиса, бир ой рўзасини тутса, фаржини сақласа ва эрига итоат қилса, унга: «Жаннатнинг қайси эшигидан хоҳласанг, киравер», дейилади», – деганлар.
عَنْ قَيْسِ بْنِ سَعْدٍ  قَالَ: أَتَيْتُ الْحِيرَةَ فَرَأَيْتُهُمْ يَسْجُدُونَ لِمَرْزُبَانٍ لَهُمْ، فَقُلْتُ: رَسُولُ اللهِ  أَحَقُّ بِذَلِكَ، فَأَتَيْتُ النَّبِيَّ  فَقُلْتُ لَهُ ذَلِكَ، فَقَالَ: أَرَأَيْتَ لَوْ مَرَرْتَ بِقَبْرٍ أَكُنْتَ تَسْجُدُ لَهُ؟ قُلْتُ: لَا، قَالَ: فَلَا تَفْعَلُوا، لَوْ كُنْتُ آمِرًا أَحَدًا أَنْ يَسْجُدَ لِأَحَدٍ لَأَمَرْتُ النِّسَاءَ أَنْ يَسْجُدْنَ لِأَزْوَاجِهِنَّ لِمَا جَعَلَ اللهُ لَهُمْ عَلَيْهِنَّ مِنَ الْحَقِّ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ والْحَاكِمُ التِّرْمِذِيُّ وَلَفْظُهُ: لَوْ كُنْتُ آمِرًا أَحَدًا أَنْ يَسْجُدَ لِأَحَدٍ لَأَمَرْتُ الْمَرْأَةَ أَنْ تَسْجُدَ لِزَوْجِهَا.

Қайс ибн Саҳд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ҳийрога бориб, уларнинг Марзубонларига сажда қилаётганларини кўрдим. (Ўзимча) бунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақлироқлар, дедим.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб, буни у зотга айтдим. Шунда у зот:
«Айт-чи, бир қабрнинг олдидан ўтсанг, унга сажда қилармидинг?» дедилар.
«Йўқ», дедим.
«Ундай қилманглар! Агар бировни бировга сажда қилишга амр қилувчи бўлсам, Аллоҳ уларга (эрларга) улар (хотинлар) устидан берган ҳақнинг сабабидан аёлларни эрларига сажда қилишларига амр қилган бўлар эдим», дедилар».
Абу Довуд, Ҳоким ва Термизий ривоят қилганлар.
Термизийнинг лафзида:
«Агар бировни бировга сажда қилишга амр қилувчи бўлсам, хотинни эрига сажда қилишига амр қилган бўлур эдим», дейилган.
Эр – оиланинг раҳбари. Агар аёл эрнинг итоатида бўлса, фарзандлар ҳам отага итоат қиладиган бўлади. Оқибатда оилада дўстлик, муҳаббат ҳукм суради, оила мустаҳкамланади, қут-баракали бўлади.
Аёлнинг эрига итоатсизлиги эса, оиланинг бузилишига, бошқа кўплаб ноқулайликларга сабаб бўлади. Ушбу ҳақиқатни ҳар бир мусулмон оила-нинг ҳар бир аҳзоси яхшилаб тушуниб олмоғи зарур. Шу билан бирга, Аллоҳ таолога гуноҳ бўладиган ишларда эрга ҳам, ундан бошқага ҳам ито-ат қилиш йўқлиги умумий қоида эканини ҳам доимо ёдда тутиш керак.
2. Ҳузурида эри бор вақтда аёл киши эрнинг рухсатисиз нафл рўза тутмаслиги лозим.
Аёлнинг ўз эри олдидаги ушбу бурчи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан олинган.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ ، عَنِ النَّبِيِّ  قَالَ: لَا يَحِلُّ لِامْرَأَةٍ أَنْ تَصُومَ وَزَوْجُهَا شَاهِدٌ إِلَّا بِإِذْنِهِ، وَلَا تَأْذَنَ فِي بَيْتِهِ إِلَّا بِإِذْنِهِ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аёл киши учун эрининг ҳузурида унинг изнисиз рўза тутиши ва унинг изнисиз уйига бировни киритиши ҳалол эмас», дедилар».
Тўртовлари ривоят қилганлар.
Аёл кишининг фарз рўза тутиши учун ҳеч кимнинг изни керак эмас, ле-кин ҳузурида эри бор вақтда эрнинг рухсатисиз нафл рўза тутмаслиги ло-зим. Эр ғойиблигида тутса, бўлаверади. Чунки ҳар қандай пайтда эри у би-лан бирга бўлишга рағбат қилиб қолиши мумкин. Нафл рўза эса, бу ишга тўсиқ бўлади. Аёл киши эрининг изнисиз нафл рўза тутиб олган бўлса, эр бундан бехабар, аёли билан бирга бўлиш истагида ёнса-ю, мақсадга эриша олмаса, орада келишмовчилик, уруш-жанжал чиқиши мумкин. Бу нарса-нинг бир неча марта такрорланиши эса, ёмон оқибатларга олиб бориши турган гап.
Қаранг, Исломда турмуш ўртоғининг шарҳий ҳаққи нафл ибодатдан ус-тун қўйилмоқда! Бу ҳақиқатни мусулмонлар жуда яхши тушуниб етмоқлари ва унга оғишмай амал қилмоқлари лозим.
3. Аёл киши эрининг рухсатисиз бегона одамни уйига киритмаслиги шарт.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ ، عَنِ النَّبِيِّ  قَالَ: لَا يَحِلُّ لِامْرَأَةٍ أَنْ تَصُومَ وَزَوْجُهَا شَاهِدٌ إِلَّا بِإِذْنِهِ، وَلَا تَأْذَنَ فِي بَيْتِهِ إِلَّا بِإِذْنِهِ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аёл киши учун эрининг ҳузурида унинг изнисиз рўза тутиши ва унинг изнисиз уйига бировни киритиши ҳалол эмас», дедилар».
Тўртовлари ривоят қилганлар.
Аёл кишининг бегона одамни эрининг рухсатисиз уйига киритмаслиги ҳам эрнинг аёлдаги ҳақларидан биридир. Чунки эри йўқлигида унинг уйига кирган одам туфайли оилага катта зарарлар етиши мумкин. Ўша одам ёмон одам бўлса, ёлғиз аёлга ёмон кўз билан қараши ёки тажовуз қилиши, оила-нинг сирларини ташқарига олиб чиқиши ёхуд ўша одам эрига мутлақо ёқмайдиган, унга душман одам бўлиши мумкин.
Ўзини билган ҳар қандай муассаса ва ташкилот ҳам бошлиғининг изни-сиз ўзининг ҳурматли жойларига ҳар кимни киритавермайди. Оиланинг муҳтарам маскани бўлмиш хонадонга, оила бошлиғининг изнисиз, тўғри келган одамни киритавериш ҳам эрга нисбатан ҳурматсизлик бўлади.
4. Аёл киши эри хоҳлаган вақтда, шарҳий узр бўлмаса, унинг жинсий эҳтиёжини қондириши керак.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ ، عَنِ النَّبِيِّ  قَالَ: لَا يَحِلُّ لِامْرَأَةٍ أَنْ تَصُومَ وَزَوْجُهَا شَاهِدٌ إِلَّا بِإِذْنِهِ، وَلَا تَأْذَنَ فِي بَيْتِهِ إِلَّا بِإِذْنِهِ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон эр ўз хотинини тўшагига чақирса-ю, у келишдан бош тортса, фаришталар тонг отгунча уни лаҳнатлаб чиқурлар», – дедилар».
Учовлари ривоят қилганлар.
«Шарҳий узр» дейилганда, фарз рўза тутган, ҳайз ёки нифос кўрган ҳолатга ўхшаш, динда жинсий алоқа ман қилинган ҳолатлар кўзда тутила-ди. Эрдир, аёлдир, хоҳлаган вақтида ўз жуфти ҳалоли билан, оила доираси-да, шарҳий никоҳда, ҳалол-пок йўл билан жинсий эҳтиёжларини қондириш имкониятига эга бўлиши лозим. Зотан, эр‑хотин бўлиб, оила қуриб яшаш-нинг имтиёзларидан бири ҳам шудир.
Аёл киши эри уни тўшакка чақирган пайтда бош тортса, ана ўша асосий мақсадлардан бирини бажаришдан бош тортган бўлади. Бу эса, аста-секин соғлик, меҳр-муҳаббат, ижтимоий ва бошқа тарафлардан зарарлар етишига, бора-бора оилада келишмовчилик келтириб чиқариши, ҳатто унинг бузи-лишига олиб бориши ҳам мумкин.
Шунинг учун ҳам бу иш Ислом шариатида ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган иш сифатида баҳоланган. Бу маҳнони ҳозирги замонда тибшунос, руҳшунос ва жамиятшунос мутахассислар ҳам тасдиқламоқда.
5. Аёл киши эри ёмон кўрадиган кишиларни уйга киритмаслиги ва унинг тўшагига ўтиргизмаслиги керак.
عَنْ عَمْرِو بْنِ الْأَحْوَصِ ، عَنِ النَّبِيِّ  قَالَ: أَلَا إِنَّ لَكُمْ عَلَى نِسَائِكُمْ حَقًّا وَلِنِسَائِكُمْ عَلَيْكُمْ حَقًّا، فَأَمَّا حَقُّكُمْ عَلَى نِسَائِكُمْ فَلَا يُوطِئْنَ فَرْشَكُمْ مَنْ تَكْرَهُونَ، وَلَا يَأْذَنَّ فِي بُيُوتِكُمْ مَنْ تَكْرَهُونَ، أَلَا وَحَقُّهُنَّ عَلَيْكُمْ أَنْ تُحْسِنُوا إِلَيْهِنَّ فِي كِسْوَتِهِنَّ وَطَعَامِهِنَّ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَصَحَّحَهُ.

Амр ибн Аҳвас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Огоҳ бўлинглар! Албатта, сизнинг хотинларингизда ҳаққингиз бор-дир ва хотинларингизнинг сизда ҳақлари бордир. Тўшагингизни сиз ёқтирмаган кишиларга бостирмасликлари ва сиз ёқтирмайдиган ки-шиларнинг уйингизга киришига изн бермасликлари хотинингиздаги ҳаққларингиздандир.
Огоҳ бўлинглар! Уларнинг сиздаги ҳақлари: уларнинг кийимларини ва таомларини яхшилаб қўйишингиздир», дедилар».
Термизий ривоят қилган ва саҳиҳ, деган.
Бу ишларнинг алоҳида таҳкидланишининг боиси, кўпчилик наздида арзи-мас бўлиб кўринган мазкур нарсалар оилада уруш-жанжаллар келиб чиқишига, оиланинг бузилиб кетишига сабаб бўлиб келганлигидир.
Бировни ёмон кўриб қолиш – кўнгил иши. Эркак одам жуфти ҳалоли, ёстиқдоши томонидан ўзи ёмон кўрган одамга илтифот кўрсатилишидан ранжиши, буни кўнглидан чиқара олмаслиги турган гап. Шунинг учун ҳам Ислом шариати аёлларга бу масалани алоҳида таҳкидлаб уқтиради. Бу нар-сани эрнинг энг муҳим ҳақларидан бири, деб тушунтиради.
6. Эрга нисбатан барча ишларда яхши муомалада бўлмоқ.

عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ ، عَنِ النَّبِيِّ  قَالَ: لَا تُؤْذِي امْرَأَةٌ زَوْجَهَا فِي الدُّنْيَا إِلَّا قَالَتْ زَوْجَتُهُ مِنَ الْحُورِ الْعِينِ: لَا تُؤْذِيهِ قَاتَلَكِ اللهُ، فَإِنَّمَا هُوَ عِنْدَكِ دَخِيلٌ يُوشِكُ أَنْ يُفَارِقَكِ إِلَيْنَا. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَحَسَّنَهُ.
Муҳоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қай бир хотин бу дунёда эрига озор берса, албатта, унинг «ҳури ийн»дан бўлган хотини «Унга озор берма! Аллоҳ сени ҳалок қилсин! У сенинг олдингда қўноқ бўлиб турибди, холос. Яқинда сени тарк этиб, биз томон жўнайди», дейдилар», деганлар».
Термизий ривоят қилган ва ҳасан, деган.
Ушбу ҳадиси шариф ҳам аёл киши ўз эри билан доимо яхши муомалада бўлиши кераклигига, эри ундан озор тортмаслик ҳаққига эга эканига да-лилдир. Ушбу ҳақни яхшилаб тушуниб олиш ва уни поймол қилмасликка ҳаракат қилиш жуда ҳам зарурдир.
7. Эри учун ўзини сақлаши.
Бунда аёл кишининг эрига итоатда бўлиш ва унинг ғазабини чиқармаслик учун ўзини турли нарсалардан сақлаб туриши кўзда тутилади.
Аллоҳ таоло «Аҳзоб» сурасида марҳамат қилади:
وَقَرْنَ فِي بُيُوتِكُنَّ وَلَا تَبَرَّجْنَ تَبَرُّجَ الْجَاهِلِيَّةِ الْأُولَى

«Уйингизда қарор топинг. Илгариги жоҳилиятнинг очиқ-сочиқлиги каби очиқ-сочиқ юрманг» (33‑оят).
Албатта, ҳар бир муслима ўз уйида қарор топмоғи лозим. Шунинг учун уларга виқорларини сақлаб, уйларида ўтириш амр қилинмоқда. Бундан «Аёллар уйдан чиқишлари мумкин эмас экан» деган фикр тушунилмайди. Ушбу ояти карималар нозил бўлганидан кейин ҳам муслима аёллар уйла-ридан чиққанлар. Нафақат уйдан чиққанлар, балки узоқ-узоқ сафарларга ҳам борганлар. Бу оятда аёл кишининг асосий жойи унинг уйи бўлиши ке-раклигига ишора қилинмоқда.
«Илгариги жоҳилиятнинг очиқ-сочиқлиги каби очиқ-сочиқ юр-манг».
Жоҳилият вақтида аёллар очилиб-сочилиб, ясан-тусан қилиб, эркаклар-нинг эҳтиборини ўзига тортишга интилар эдилар. Ўзларини бозорга солиб, таналари ва зебу зийнатларини кўз-кўз қилар эдилар. Бундай очилиб-сочилиб юриш «табарруж» дейилади. Аллоҳ таоло муслима аёлларни жоҳилият тузумининг аёллари каби очиқ-сочиқ юрмасликка амр этмоқда. Бу амр ҳар бир муслима аёлга тегишлидир.
8. Шофеъий ва Моликий мазҳабларида ҳайз, нифос ва жунубликдан кейин ғусл қилиш хотиннинг бурчларидандир.
Хотин ҳайз ва нифосдан кейин ғусл қилмаса, эр унга яқинлашиши мум-кин эмас. Шунинг учун у хотинини ғусл қилишга мажбурлашга ҳаққи бор. Жунуб аёл эса тезроқ ғусл қилиб, намоз ўқиши лозим.
9. Эр маҳри муҳажжални адо қилган бўлса, хотинини ўзи билан сафар қилишга таклиф қилса, у билан сафар қилиш хотиннинг бурчи-дир.
Яъни, аввал беришга келишилган маҳрни хотинга бериш билан эрнинг уни ўзи билан сафарга олиб кетиш ҳаққи ҳам собит бўлади.
10. Хотин ҳар бир нарсани эридан сўраб қилиши зарур.
Ҳар жойда ҳам раҳбардан изн сўраш керак бўлгани каби, шариатда аёл учун эрнинг ҳаққи улуғлигидан, у ҳар бир нарсани эридан изн олиб қилиши лозимдир. Эр оиланинг раҳбаридир, шунинг учун аёл бир иш қилмоқчи бўлса, аввал эрга изҳор қилиб, сўнг ишга қўл уриши икки тарафга ҳам ях-шилик келтиради. Зотан, эр‑хотин учун энг ҳаққи улуғ инсон ҳисобланади.
عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: سَأَلْتُ النَّبِيَّ : أَيُّ النَّاسِ أَعْظَمُ حَقًّا عَلَى الْمَرْأَةِ؟ قَالَ: زَوْجُهَا. رَوَاهُ النَّسَائِيُّ.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
«Одамларнинг аёл кишида ҳаққи энг улуғи қайси?» – деб сўрадим.
«Эрининг», – дедилар».
Насаий ривоят қилган.
Аввал ўтган баъзи ҳадисларда аёлнинг эридан изн сўрайдиган нарсалари ичида нафл рўза тутиш ҳам борлигини кўрдик. Аллоҳга ибодат қилишда ҳам, баҳзи ҳолатларда, эрдан изн сўраш кераклиги шундан кўриниб туриб-ди.
Аллоҳ таоло эркак ва аёл бандаларидан имкон топганларига умрида бир марта ҳаж қилишни фарз қилган, нафл ҳаж қиладиган аёлга эса эрининг рухсати ҳам шарт қилинган. Шунингдек, аёл киши садақа қилишда, уйдан чиқишда ва шунга ўхшаш нарсаларда эридан рухсат сўраши лозим.
Фақат соғ-саломатлик ҳолатида ота‑онанинг зиёратига бир ҳафтада бир марта эр рухсат бермаса ҳам боришга, агар улар бемор бўлсалар, керагича боришга аёлнинг шарҳий ҳаққи бор.
11. Эрга ёрдам бериш ва унинг риоясини қилиш.
Солиҳа аёл оила ишларининг барчасида эрига ёрдамчи бўлиши, унинг хизматини қилиши, унинг молини, обрўсини ва болаларини муҳофаза қилиши лозим. Ҳаётнинг иссиқ-совуқларида эрига ҳамдард ва ёрдамчи бўлиши матлубдир.
عَنْ عَلِيٍّ : أَنَّ فَاطِمَةَ عَلَيْهِمَا السَّلَامُ أَتَتِ النَّبِيَّ  تَشْكُو إِلَيْهِ مَا تَلْقَى فِي يَدِهَا مِنَ الرَّحَى، وَبَلَغَهَا أَنَّهُ جَاءَهُ رَقِيقٌ فَلَمْ تُصَادِفْهُ، فَذَكَرَتْ ذَلِكَ لِعَائِشَةَ، فَلَمَّا جَاءَ أَخْبَرَتْهُ قَالَ: فَجَاءَنَا وَقَدْ أَخَذْنَا مَضَاجِعَنَا، فَذَهَبْنَا نَقُومُ، فَقَالَ: عَلَى مَكَانِكُمَا، فَقَعَدَ بَيْنِي وَبَيْنَهَا حَتَّى وَجَدْتُ بَرْدَ قَدَمِهِ عَلَى بَطْنِي، فَقَالَ: أَلَا أَدُلُّكُمَا عَلَى خَيْرٍ مِمَّا سَأَلْتُمَا، إِذَا أَخَذْتُمَا مَضَاجِعَكُمَا فَسَبِّحَا ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ، وَاحْمَدَا ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ، وَكَبِّرَا أَرْبَعًا وَثَلَاثِينَ، فَهُوَ خَيْرٌ لَكُمَا مِنْ خَادِمٍ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Фотима алайҳассалом Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, қўлига қўл тегирмонидан етадиган қийинчиликдан шикоят қилди. Унга у зот ҳузурига қуллар келганлиги ҳақида хабар етган эди. Бас, унга улардан бирортаси тегмади. У буни Оишага зикр қилди. У зот келганларида Оиша бу хабарни етказди. Биз уйқуга ёнбошлаганимизда у зот олдимизга келдилар. Ўрнимиздан тура бошлаган эдик:
«Ўрнингиздан қимирламанг», дедилар-да, мен билан у(Фотима)нинг орасига ўтирдилар. Ҳаттоки қорнимда оёқларининг совуғини ҳис этдим.
Шунда у зот: «Сизларни сўраган нарсангиздан кўра яхшироқ нарсага далолат қилайми? Қачон ёнбошларингизни олсангиз, ўттиз уч марта тасбеҳ айтинг, ўттиз уч марта ҳамд айтинг ва ўттиз тўрт марта такбир айтинг. Ана ўша сизлар учун ходимдан кўра яхшироқдир», дедилар».
Тўртовлари ривоят қилдилар.
Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳо ким эканликлари сир эмас. У зот На-бийимиз алайҳиссаломнинг жигаргўшалари, бутун оламлар аёлларининг саййидаси, Али каррамаллоҳу важҳаҳунинг жуфти ҳалоллари. У киши ўз уйларидаги хизматларни ўзлари қилар эдилар.
Бошқа ривоятларда келганидек, уй супуриб кийимлари чанг бўлган, сув ташиб бўйинларига мешкобнинг ипи ботган, қозонга ўт ёқиб вужудларини тутун босган, қўл тегирмонда ун тортиб қўллари қаварган эди. Уй ишлари машаққатидан қийналиб кетган Фотима розияллоҳу анҳо бир куни оталари Набийимиз алайҳиссаломга қуллар келгани, уларни кишиларга хизматчи қилиб бўлиб бераётганларини эшитиб қолдилар.
Бошқалар хизматчи тутганда, бизда ҳам хизматчи бўлса нима қилибди, деган фикр билан оталарининг ҳузурларига тегирмон тортавериб қўллари қавариб кетганидан шикоят қилгани бордилар. У зот уйда йўқ эканлар, шикоятларини Оиша онамизга айтаётиб, Набийимиз алайҳиссаломга қуллар келганлигини эшитганларини ҳам эслатиб қўйдилар. Сўнгра яна уй хизмати билан машғул бўлиш учун ортларига қайтдилар.
Набий алайҳиссаллам уйга қайтиб келганларида Оиша онамиз бўлиб ўтган гап у зотга етказдилар. У зот кеч бўлишига қарамай, қизларининг уйи томон йўл олдилар. Кеч бўлиб қолгани учун икковлари жойларини солиб, ётиб олишган эди.
Улар Набий алайҳиссаломнинг келганларини билиб, ўринларидан тура бошлаган эдилар, у зот қўймадилар. «Жойингизда ётаверинг», деб, орала-рига келиб ўтирдилар ва бирдан мақсадга ўтдилар:
«Сизларга икковингиз сўраган ходимдан кўра яхшироқ нарсани айтайми? Ҳар кеч ўрнингизга ётганингизда ўттиз уч марта «Субҳаналлоҳ», ўттиз уч марта «Алҳамдулиллаҳ» ва ўттиз тўрт марта «Аллоҳу акбар» десангиз, ана ўша сиз учун ходимдан кўра яхшироқ», – дедилар.
Ушбу ҳадисни ҳужжат қилиб олган баҳзи уламоларимиз «Аёл киши уй хизматларини қилиши вожибдир», дейдилар. Бошқа бирлари эса «Эрининг имкони бўлса, хизматчи олиб берса ҳам бўлади», дейдилар.
Имом Бухорий ва имом Муслим роҳматуллоҳи алайҳилар қилган ривоятда Абу Бакр Сиддиқнинг қизлари Асмо розияллоҳу анҳо қуйидагиларни айтади-лар:
«Зубайр менга уйланганида унинг моли ҳам, қули ҳам ёки бирор нарсаси ҳам йўқ эди. Фақатгина минадиган оти ва сув тортиб чиқарадиган ҳайвони бор эди. Мен унинг отига ем берар ва унга керакли бошқа ишларни ҳам қилар эдим. Шунингдек, сув тортадиган ҳайвонига ҳам ем-сув бериб, бошқа ишларни қилар, жумладан, хамир ҳам қорар эдим. Уч фарсахлик масофадан бошимда шох-шабба кўтариб келардим. Абу Бакр менга бир чўри юборди. У отга қарашга кифоя қилди. Мен худди чўриликдан озод бўлгандек бўлдим».
Адолат юзасидан айтишимиз лозимки, бу борада ҳаддидан ошганлар ҳам йўқ эмас. Хотинни чўри ўрнида кўрадиганлар ҳам талайгина. Баҳзи қайноналарнинг келинларга қарата: «Менга чўри бўлсанг юрасан, бўлмаса кетасан», деганлари ҳам сир эмас. Албатта, бу даражага етиб бориш мутлақо ножоиздир.
Баҳзи ханафий уламолар «Хотин эрининг хизматини қилиши вожиб», ҳам деганлар. Демак, бу масалада аёл ҳам, эркак ҳам ўзи ташаббус кўрсатиши лозим. Бир-бирига ёрдам бериб, ўзаро ҳамкорликда рўзғор теб-ратишлари керак бўлади.
12. Эрнинг оила аҳзоларига яхшилик қилиш.
Хотиннинг ўз эрига яхшилик қилиши сирасига унинг ота‑онасига ва бошқа қариндошларига яхшилик қилиши ҳам киради. Зотан, эрнинг уларга яхшилик қилиши шариатнинг талабидир. Ота‑онага яхшилик қилиш ва қариндошларга силаи раҳм қилиш қанчалик аҳамиятга эга эканини ҳар бир мусулмон яхши билади.
Юқорида зикр қилинган ишлар хотиннинг ўз эри олдидаги шарҳий бурч-ларидир. Бу бурчларни адо этиш ҳар бир муслима аёл учун шараф ва са-вобдир.
Аёлнинг эрига нисбатан риоя қиладиган одоблари:
1. Муслима аёл Аллоҳ таолога маҳсият бўлмаган барча нарсада эрини ро-зи қилишга ҳаракат қилади.
عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، عَنِ النَّبِيِّ  قَالَ: أَيُّمَا امْرَأَةٍ مَاتَتْ وَزَوْجُهَا عَنْهَا رَاضٍ دَخَلَتِ الْجَنَّةَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَالْحَاكِمُ.
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир хотин ўлса-ю, эри ун-дан рози бўлса, жаннатга киради», дедилар».
Термизий ва Ҳоким ривоят қилганлар.
2. Ҳаётдаги энг гўзал фазийлат қаноатдир. Рисоладаги хотин ўзини бу фазийлат билан зийнатламоғи даркор. Турли ҳою ҳавас деб, зеб-зийнат талаб қилиб, эрни қийин аҳволга солиш яхши эмас.
Аввалги момоларимиз ризқ-рўз топиш учун жўнаб кетаётган эрларига: «Ҳаром касб қилманг. Аллоҳдан қўрқинг. Биз очлик-ночорликка чидаймиз, лекин дўзахнинг азобига чидай олмаймиз», дер эканлар.
3. Эрга ихлос билан хизмат қилиш ҳам аёлларнинг юксак одобларидан биридир.
Улуғ имомлардан бири Жаҳфар Содиқ раҳимаҳуллоҳ: «Бир солиҳа аёл эрига етти кун хизмат қилса, Аллоҳ унинг қаршисидаги дўзахнинг етти эшигини ёпиб, жаннатнинг саккиз эшигини очади», – деганлар.
4. Хотин оилада чиройли амалларга одатланмоғи лозим. Қурҳон ўқиш, китоб мутолаа қилиш, ахборотлардан хабардор бўлиш, ҳақиқатни ҳимоя қилиш шулар жумласидандир. Чунки оқила ва маҳрифатли аёл ҳамиша эҳзозда, эҳтиборда бўлади.
5. Уйнинг содда, саранжом-саришта бўлиши ҳам асосан хотин кишига боғлиқ. Уйнинг зийнати нақш-нигору аёлларда эмас, балки саришталик, тотувлик ва меҳр-муҳаббатда эканини ҳеч қачон унутмаслик керак.
6. Хотин киши эрининг виждонига айланиб, уни гуноҳдан, ёмон ишлар-дан қайтаради, савобга, яхши ишларга ундаб туради.
Бундай аёллар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин банда Аллоҳга бўлган иймондан сўнг эришган энг яхши нарса солиҳа хотин-дир, унга қараса, хурсанд қилади ва Аллоҳнинг амрини бажаришда ёрдам беради», деб мақтаган аёллар қаторига кирадилар.
7. Солиҳа хотин енгиллик пайтида ҳам, оғирчилик пайтида ҳам эри учун энг яқин киши, дардкаш, маслаҳатчи бўлади. Уни сабр-чидамга даҳват қилади, тушкун кунларида кўнглини чўктирмай, доимо олдинга интилишга ундайди.
8. Солиҳа аёл эрининг яқин ёрдамчиси, ишончли кишиси бўлиб, ҳамма нарсаларни тартибга солиб туради. Унинг қилмоқчи бўлган ишларига ҳурмат билан қараб, ваҳда ва учрашувларини ўз вақтида ўтказишига ёрдам бериб боради. Бу ҳолат, албатта, эрни уйга боғлайди. Чунки у бу ерда роҳат-фароғат, ҳузур-ҳаловат топади.
9. Аёл киши эри ҳузурида ширинсухан, хушмуомала бўлиш билан бирга, тоза, чиройли кийинган, зийнатланган ҳолда бўлиши керак. Чунки бу нарса эр қалбига хурсандчилик, руҳига сокинлик киритади, қалбига қувонч бағишлайди.
10. Рисоладаги хотин эрининг олдида ҳам, ортидан ҳам обрўсини, молини сақлайди, шарафини муҳофаза қилади.
(Бахтиёр оила) Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг