Турмуш.

Lazzat сўради 3 хафта аввал

Ассалому алайкум!
Турмуш қурганимга 2 ой бўлди. Турмуш ўртоғим мeнга бефарқлар. Эр-хотинлик ҳаққимни бeрмайди. Кўнглини олишга ҳаракат қилсам, улар “менга ёқмайсан” деб ўзларидан итарадилар. Севмасликларини айтиб икки марта уйга “кет” дедилар. Мeн ўз вазифамни индамай бажариб юрибман,  лeкин кўнглим жуда қолиб бормоқда. Муслима аёл сифатида қандай йўл тутай?

1 жавоб
Odinaxon Muhammad Yusuf Маъмурият жавоб берди 3 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!
Эр-хотин орасида кўнгил масаласи жуда муҳим. Хўжайинингиз аҳлидан бир кишини ва ўз аҳлингиздан бир киши ҳозирлигида ҳамма гапни ўртага ташланглар. Ё яхшиликча яшалсин, ё яхшиликча ажрашилсин. Кўнгил бўлмаса, яшаш қийин. Бундай ҳолатда тарафлардан бирига зулм бўлиб қолмаслиги керак. Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг