Стафилококк

Marg'uba сўради 2 хафта аввал

Ассалому алайкум! Саволим шуки она сутида стафилококк бактeриаси бўлса, болани ичи бузилса, кўп йиғласа, суний овқатлантириш кeракми? Мазкур ҳолат янги туғилган чақалоқда кузатилмоқда. Шифокорларнинг баъзилари она сутини тавсия қилишса, бошқалари қайтаришмоқда. Шу сабабли жуда хайронмиз. 2016 йил 12дeкабрда туғилди. Олдиндан рахмат.

1 жавоб
Muslimaat.uz Маъмурият жавоб берди 2 хафта аввал

Ва алайкум ассалом! Бу вазиятда она сутини такроран текшириш (микроскопик ва бак.экма усуллари билан) лозим. Педиатрия ИТИга бу ҳолат юзасидан мурожаат этганингиз маъқул. Агар текширувлар натижаси ҳақиқатан ҳам она сутининг токсик (заҳарли) таъсирини тасдиқласагина болани сунъий овқатлантиришга ўтказиш мумкин. Аксида зарур даво чоралари қўлланилади ва табиий озиқлантиришда қолдирилади. Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг