Оила

наргиз сўради 1 ой аввал

Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғимнинг 2- никоҳи бор эди . У хотини ташлаб кетди. Яна 3- хотинни ҳам никоҳига олган деган гумоним бор. Нима маслаҳат берасиз?

1 жавоб
Odinaxon Muhammad Yusuf Маъмурият жавоб берди 1 ой аввал

Ва алайкум ассалом!
Энг яхшиси турмуш ўртоғингизнинг ўзидан бунинг ҳақиқатини сўранг. Валлоҳу аълам.
Аллоҳ таоло “Ҳужурот” сурасида марҳамат қилади:
Эй, иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир.
«Ҳужурот» сурасининг аввалидан буён Аллоҳ таоло шу ерда Ўзининг мўмин бандаларига бешинчи марта
«Эй, иймон келтирганлар!» деб мурожаат қилмоқда ва улар учун жуда муҳим бўлган яна бир қанча масалаларни баён қилмоқда.

Ушбу оятда Аллоҳ таоло мўмин-мусулмон бандаларини бир неча ёмон сифатлардан, ахлоқий касалликлардан, ҳалокатга элтувчи дардлардан қайтармоқда.
Улардан биринчиси:
«Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир».
Гуноҳга олиб борувчи иллатлардан бири – бадгумонликдир. Бадгумонлик кишилар ҳақида бўлар-бўлмасга ёмон шубҳалар қилиш, уларга нисбатан туҳмат ва ҳадик маъносида фикр юритишдир. Одатда, бундай гумонларнинг кўпи асоссиз, беҳуда бўлади. Шу боисдан ҳам: «…кўп гумонлардан четда бўлинглар», дейиляпти.
Ўтган уламолардан аз-Зажжож раҳматуллоҳи алайҳи: «Бадгумонлик – яхши кишилар ҳақида ёмон гумон қилишликдир. Аммо, аҳли фисқ бўлса, ундан нима фосиқлик зоҳир бўлган эса, шуни гумон қилишга ҳаққимиз бор», деганлар.
Ўйлаб кўрилса, ўзаро низолар ва келишмовчиликлар кўпроқ бир-биридан ёмон гумонда бўлишдан ҳам келиб чиқади. Ёмон гумондан четда бўлиш учун доимо кишилар ҳақида яхши гумонда бўлиш, улар ҳақида етган хабарларни яхшиликка йўйиш керак.
Бу ҳақида ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: «Агар яхшиликка буришнинг бирорта йўли бўлса ҳам, мўмин биродарингдан чиққан сўз ҳақида фақат яхши гумон қил», деган эканлар.
Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Зинҳор ва зинҳор бадгумон бўлманглар, чунки, бадгумонлик сўзнинг энг ёлғонидир», деганлар. Бошқа бир ҳадисда эса: «Гар одамларнинг айбини ахтарадиган бўлсанг, уларни бузасан», деган эканлар.
Маълумки, кимнинг ўйига бадгумонлик ўрнашса, у одам ўша гумонини тасдиқлаш учун ҳужжат ва далил қидира бошлайди. Натижада, гумон остидаги одамнинг ўзига билдирмасдан, айбини ахтаришга тушади.

Баҳам кўринг