Сeмиришни олдини олиш

МаслаҳатларМавзу: Шифокор маслаҳатиСeмиришни олдини олиш
Rayhona сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Муҳтарама устозлар, ёшим йигирма тўртда. Иккита фарзандим бор. Тинимсиз уй ишлари билан машғулман. Шунга қарамасдан кундан кунга вазн қўшаяпман. Шифокорларга кўриндим. Ҳамма анализларим яхши чиқди. Фақат қоним кам экан. Айтолмайсизми, нима қилсам бўлади? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

1 жавоб
Muslimaat.uz Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом! Аёллар учун бел айланаси  80 см,эркаклар учун бу кўрсаткич 90 сантиметрдан ошса — абдоминал семизлик саналади. Уй ишлари билан туну-кун шуғулланиш ҳам семирмаслик учун етарли эмас. Энг аввало эндокринолог шифокорга учранг, гормонал фон текширилиши лозим. Натижаларга кўра бу муаммони бартараф этишингиз осон кечади. Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг