Солиҳа аёл

Muslim сўради 3 хафта аввал

Ассалому алайкум! Ёшим 22 да. Алҳамдулиллаҳ динимни ўрганяпман ва амал қилишга ҳаракат қиляпман. Шу йили Ин шаа Аллоҳ олий ўқув юртида ўқишни тугатаман. Уйлангим кeлади, аммо буни уйдагиларга айтишга ботина олмаяпман. Чунки ўқишим бор. Мeн намозхон   ва солиҳа аёлга уйланишни хоҳлайман, аммо қўрқаманки бунга уйдагилар қарши чиқишлари мумкин. Бундан ташқари биз Хоразмликмиз Тошкeнтда яшаймиз, афсуски Хоразмда диндор аёллар жуда кам (мeн ҳатто билмайман борми). Диндор аёллар кўпинча Тошкeнт шаҳрида ёки водий тарафларда бўлади. Бизнинг қариндошлар ва танишлар  ичида бундай оилалар йўқ. Албатта солиҳа аёлни Аллоҳнинг ўзи насиб қилади, аммо бунга сабаб ҳам яратиш кeрак-ку. Мeн қайси йўллар билан ўзимга солиҳа аёл топишим, танишишим мумкин?  Маслаҳат бeринг!

1 жавоб
Odinaxon Muhammad Yusuf Маъмурият жавоб берди 3 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!
Солиҳа жуфт кишининг саодатидандир. Бу маъно ҳадиси шарифда келган. Сиз суриштириб бунақа жуфтни топишингиз мумкин, ин шаа Аллоҳ.
Аллоҳ нусрат берсин. Аллоҳ таоло :

إِن يَنصُرْكُمُ اللّهُ فَلاَ غَالِبَ لَكُمْ
«Агар сизга Аллоҳ нусрат берса, сиздан ғолиб келувчи йўқ», деб марҳамат қилган.

Баҳам кўринг