Дастлабки 40 кун

Fotima сўради 3 хафта аввал

Ассалому алайкум! Яқин кунларда ин шаа Аллоҳ фарзанд кутмоқдамиз. Эмизиш вақтида таҳоратли бўлиш фазилатли эканлигини ўқиганмиз. Дастлабки 40 кунда таҳорат олиб эмизиш тартиби қандай бўлади? Ҳар эмизишдан олдин таҳорат олишлик кeракми? Ёки одатдаги ҳолда таҳорат бузиладиган ҳоллар бўлса қайта таҳорат қилинадими? Шуни кeнгроқ тушунтириб бeрсангиз, илтимос.

1 жавоб
Odinaxon Muhammad Yusuf Маъмурият жавоб берди 3 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!
Фарзандни таҳоратли ҳолда эмизиш фазилатли иш албатта. Аммо доим ҳам буни уддасидан чиқиб бўлмайди. Чунки аёл киши баъзи ҳолатларда узрлик бўлади, яъни ҳайз ва нифос ҳолларида. Таҳорат қилгани билан таҳорати ўтмайди. Ҳар сафар таҳорат билан эмизишга урунишда такаллуф бор. Айниқса ҳозирги чақалоқлар дамбадам эмади. Болани таҳоратли ҳолда эмизиш Қуръонда ҳам, суннатда ҳам келмаган. Баъзи кишилар ўз ижтиҳодлари билан фазилатли амал деб билишган. Фарзанднинг камоли фақат мана шу амалга боғлиқ эмас. Аввало Аллоҳдан унинг камолини сўрамоқлик, кейин эса яхши тарбия беришга аҳамия қаратмоқлик лозим. Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг