Шифокор маслаҳати

музаффаржон сўради 2 хафта аввал

Ассалому алайкум! Исмим Музаффар, менда холецистит касаллиги бор, шу билан бирга шифокорларнинг гапига қараганда жигаримни ёғ босган. Эрталаблари оғзим тахир бўлади. Менга маслаҳат беринг, илтимос. Олдиндан раҳмат.

1 жавоб
Muslimaat.uz Маъмурият жавоб берди 2 хафта аввал

Ва алайкум ассалом! Жигарнинг ёғ босиши-гепатоз дейилиб, бунда фибросканирлаш усулида жигарнинг қанчалик даражада қаттиқлашгани(қотиши)ни аниқлаш шарт. Акс ҳолда бора-бора жараён жигар тўқимасида бириктирувчи тўқима ўсиб кетиши ва циррозгача олиб бориши мумкин. Республика Вирусология ИТИга мурожаат этганингиз маъқул. Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг